Ўзбекистон U-19 терма жамоаси эртага Осиё чемпионати-2020 саралашидаги иштирокини бошлайди. Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари кеча саралаш босқичи «F» гуруҳи ўйинларига мезбонлик қиладиган Саудия Арабистонининг Хобар шаҳрига йўл олишди. Жамоамиз рақиблари - Ҳиндистон, Афғонистон ва Саудия Арабистони термалари. Эслатма, 11та гуруҳ ғолибларидан ташқари, энг яхши кўрсаткичга эга 2-ўрин соҳиблари (4та)га чемпионатнинг финал раунди йўлланмаси берилади. Ўзбекистон термаси эса бўлажак чемпионатда турнир мезбони сифатида қатнашади.
Ёшларимиз саралаш турнирига қаратилган охирги йиғинни Тошкентда ташкил этиб, 4 ноябрь кунигача шуғулланди. Хусусан, унинг доирасида 30 октябрь куни БАА ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Унда футболчиларимиз Жасур Жалолиддинов урган ягона гол эвазига устун келишди.
Назорат ўйини
Ўзбекистон (U-19) - БАА (U-19) - 1:0
Гол: Жасур Жалолиддинов.
Ўзбекистон: Ислом Абдуллахонов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Иброхимхалил Йўлдошев, Одил Абдумажидов, Жасур Жалолиддинов, Даврон Анваров, Диёр Раҳимқулов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Отабек Жўрақўзиев, Улуғбек Ҳошимов.
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Асадулла Полвонов, Хуршид Убайдуллаев, Элдор Бегимов, Диёр Рамазонов, Музаффар Олимжонов, Руслан Розиев, Иброҳим Иброҳимов, Суннатилла Ҳамиджонов.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сафар олдидан Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги ёшлар жамоаси аъзолари билан учрашиб, уларга бўлажак баҳсларда омад тилади. «U-19 тоифасидаги Осиё чемпионати-2020 финал босқичи келаси йили юртимизда бўлиб ўтади. Лекин жамоа олдида аввало, саралаш баҳсларида муваффақиятли ўйнаш вазифаси турибди. Зеро, мухлисларимиз ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоамиздан юксак натижалар кутишади. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар термасидан ҳам саралашда ишончли ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабалар тақдим этишини кутамиз. Футболчилар ҳамда мураббийларга омад. Ишонамизки, юртимизга ёруғ юз билан қайтасизлар», - деди Эрматов.
Осиё чемпионати-2020 (U-19) саралаши «F» гуруҳи таҚвими
1-тур. 6 ноябрь (чоршанба)
18:05 Ўзбекистон - Ҳиндистон
21:05 Саудия Арабистони - Афғонистон
2-тур. 8 ноябрь (жума)
18:05 Афғонистон - Ўзбекистон
21:05 Ҳиндистон - Саудия Арабистони
3-тур. 10 ноябрь (якшанба)
18:05 Ҳиндистон - Афғонистон
21:05 Саудия Арабистони – Ўзбекистон
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) таркиби
Футболчилар Туғ. санаси Амплуаси Клуби
Ислом Абдуллахонов 2001 Дар. «Навбаҳор»
Абдувоҳид Неъматов 2001 Дар. «Насаф»
Асадулла Полвонов 2001 Дар. «Насаф»
Алибек Давронов 2002 Ҳим. «Насаф»
Одил Абдумажидов 2001 Ҳим. «Металлург»
Суннатилло Ҳамиджонов 2001 Ҳим. «Пахтакор»
Саидазамат Мирсаидов 2001 Ҳим. «Пахтакор»
Иброхимхалил Йўлдошев 2001 Ҳим. «Пахтакор»
Элдор Бегимов 2001 Ҳим. АГМК
Хуршид Убайдуллаев 2002 Ҳим. «Бунёдкор»
Иброҳим Иброҳимов 2001 Ярим ҳим. «Бунёдкор»
Жасур Жалолиддинов 2002 Ярим ҳим. «Бунёдкор»
Диёр Раҳимқулов 2002 Ярим ҳим. «Бунёдкор»
Диёр Рамазонов 2001 Ярим ҳим. «Пахтакор»
Беҳзод Шамсиев 2001 Ярим ҳим. «Пахтакор»
Даврон Анваров 2001 Ярим ҳим. «Металлург»
Улуғбек Ҳошимов 2001 Ҳуж. «Пахтакор»
Руслан Розиев 2002 Ҳуж. «Пахтакор»
Отабек Жўрақўзиев 2002 Ҳуж. «Бунёдкор»
Муҳаммадқодир Раҳимберганов 2001 Ҳуж. «Хоразм»
Ҳожимат Эркинов 2001 Ҳуж. «Қўқон-1912»
Музаффар Олимжонов 2001 Ҳуж. «Навбаҳор»
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20