Қайднома

Қидирув

Шошқалоқлик оқибати

Шошқалоқлик оқибати

  05.11.2019 03:56
  0
  274
Шошқалоқлик оқибати

Хорватия чемпионати13-турида жуда қизиқарли ҳолат юзага келди: жамоалардан бири аслида йўқ голни нишонлашга тушдию, кейинги дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Қанақасига? Ҳаммасига дарвозабон айбдор. У шунчаки, шошлалоқлик қилди - клубдоши рақиб дарвозаси томон зарба йўллагач, голни нишонлаш илинжида олдинга югурди ва бу билан бутун жамоасини чалғитди. Аслида Европада Хорватия чемпионатига қизиқиш унча юқори эмас. Лекин биринчиликнинг 13-туридан ўрин олган ўйинлардан бири интернет тармоқлари туфайли кўпчилик эътиборига тушгани аниқ. Энди Хорватия лигасига бефарқ қарайдиган мухлислар ҳам учрашув давомида юз берган қизиқарли ва кулгули вазиятни узоқ вақт эслаб юришса, ажабмас...

Гап пешқадам - «Хайдук» ва аутсайдер - «Славен Белупо» ўртасидаги ўйин ҳақида кетмоқда. Шу куни турнир жадвалининг охирги поғонасидан чиқолмаётган клуб футболчилари чемпионлик учун асосий фаворит дарвозасини ишғол қилишни шу қадар хоҳлашдики, эҳтиросга берилиб, хавфли зарбадан кейин худди гол бўлгандек, уни нишонлашга тушдилар. Ваҳоланки, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтганди. Бир томондан - кулгули, бошқа тарафдан - аламли ҳолат... Зеро, атиги бир неча лаҳзадан кейин «Славен»нинг ўзи гол қўйиб юборди.

Чиндан ҳам, ғалати ҳолат ва аламли гол. «Хайдук» бу вазиятга қадар чемпионат аутсайдерини атиги 1:0 ҳисобида енгаётганди. Жамоанинг ўз майдонида ўйнаганини инобатга олсак, чиндан ҳам, камтарона натижа. Хуллас, меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бирида хавбек Неманья Главчич «Хайдук» дарвозаси томон узоқ масофадан зарба йўллади. Шу лаҳзада «Славен Белупо» голкипери қувончдан сакраб, олдинга югурди, қолган футболчилар эса унга эргашишди. Оддий айтганда, «Славен» вакиллари аслида йўқ голни ўзгача нишонлай бошладилар. Аслида тўп дарвоза тўсинидан майдонга қайтганди. «Хайдук» футболчилари юзага келган вазиятдан фойдаланиб, дарҳол қарши ҳужумга ўтишди. Якунда мезбонлар жамоанинг 3 нафар футболчисига биргина ҳимоячи қаршилик қилишга уринди ва Йосип Юранович тўпни бўш қолган дарвозага ортиқча қийинчиликсиз йўллади. Бу вақтда «Славен» посбони майдоннинг марказий ҳудудида қолиб кетганди. Ҳа, у озгина шошқалоқлик қилиб, бутун жамоага панд берди. Эҳтимолки, қарама-қарши томонда турган голкиперга жамоадоши зарбасидан кейин тўп рақиб дарвозасига тушгандек кўрингандир... Ҳисоб тенглашдими, нега энди голни футболчилар билан нишонламаслиги керак? Бироқ барчаси рўё бўлиб чиқса-чи?  Ҳа, «Славен Белупо» минимал ҳисобда ютқазаётган ва финал ҳуштагига қадар мувозанатни тиклашга умидвор бўлиши мумкин эди. Бироқ футболчиларнинг ортиқча эҳтирослари ортидан ҳисоб 0:2га айланди. Шу тариқа «Хайдук» ўз очколари сонини 27тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. «Славен» эса ҳамон охирги ўринда, унинг ҳисобида атиги 10 очко бор...

А.Аҳмедов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz