Қайднома

Қидирув

Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди

  06.11.2019 00:52
  0
  235
Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Coca Cola Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилмоқда.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига ва Про-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди. Семинар давомида сўнгги турларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов семинарда иштирок этган барча ҳакамларга мурожаат қилиб, қуйидаги фикрларини айтиб ўтди:

- Юқори савияли футболни сифатли ҳакамликсиз қуриб бўлмайди. Шунинг учун биз ҳар бир Суперлига ва Про-лига ўйинларидаги вазиятлар ҳамда хатоларни таҳлил қилиб, кейинги учрашувларда ушбу йўл қўйилган хато-камчиликларни қайтармаслигимиз муҳим. Айнан шунинг учун биз бу семинарларни мунтазам равишда ўтказишни йўлга қўйдик ва энг муҳими – ҳар бир ўйинни адолат билан бошқаришингизни футбол ва футбол мухлислари кутяпти, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Куннинг биринчи ярмида асосан охирги турлардаги ҳакамлар ҳаракатлари таҳлил этилган бўлса, тушдан сўнг майдонда амалий машғулотлар олиб борилди. Учрашувлар давомида юзага келиши мумкин бўлган турли баҳсли вазиятлар бевосита майдоннинг ўзида бажарилиб, шундай ҳолатларда қай тарзда адолатли қарор чиқариш мумкин экани тажрибали назоратчи ва йўриқчилар томонидан тушунтирилди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz