Қайднома

Қидирув

Илиқ муносабатлар сабаб...

Илиқ муносабатлар сабаб...

  06.11.2019 07:22
  0
  324
Илиқ муносабатлар сабаб...

«Лос-Анжелес Гэлэкси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «А» серияга қайтиши мумкин. «Болонья» спорт директори Вальтер Сабатини шу мазмунда гапирди: «Златан ҳамон Синиша Михайлович билан илиқ муносабатда ва шу сабаб сафимизга қўшилмоқчи. Мазкур келишув амалга ошиши учун бор имкониятларни ишга соламиз, албатта». Маълумот учун, Михайлович ва Ибрагимович 2006 йили «Интер»да бирга тўп суришган. Шведнинг «Гэлэкси» билан шартномаси эса декабрда якунланади.

Ибрагимовичга боғлиқ яна бир хабар - у ўтган йили «Милан» сафига қўшилиши ҳеч гап эмасди. Calciomercato нашрининг хабар беришича, шведнинг ўзи Италия клубида ўйнашга розилик берган, аммо «россонерлар» бош директори Иван Газидис бунга қарши чиққан. Функционернинг фикрича, Ибрагимович ёшига мос бўлмаган миқдорда маош сўраган. 38 ёшли Златан 2010-2012 йиллар оралиғида айнан «Милан» шарафини ҳимоя қилиб, жуда яхши статистика қайд этганди - 2 мавсумда 85та ўйин ва 56та гол.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz