Қайднома

Қидирув

Аҳмед Тиллаев U-19 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида комиссар сифатида ишлайди

Аҳмед Тиллаев U-19 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида комиссар сифатида ишлайди

  06.11.2019 16:31
  0
  212

Бугундан қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида келаси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё Чемпионати саралаш баҳслари старт олади. Жумладан, Индонезияда “K” гуруҳи учрашувлари ўтказилади. Мазкур гуруҳда Индонезия, КХДР, Гонконг ҳамда Шарқий Тимор терма жамоалари қитъа чемпионати финал босқичига чиқиш учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, Индонезия мезбонлик қилаётган U-19 Осиё Чемпионати саралашининг “K” гуруҳи ўйинларида ҳамюртимиз Аҳмед Тиллаев комиссар сифатида фаолият олиб боради.

Бугун бўлиб ўтадиган КХДР – Гонконг учрашуви ҳамюртимиз учун халқаро майдонда комиссар сифатидаги илк учрашув бўлади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz