Қайднома

Қидирув

«Камбэк» кутганмидингиз?

«Камбэк» кутганмидингиз?

  06.11.2019 18:44
  0
  134
«Камбэк» кутганмидингиз?

Европа Чемпионлар Лигаси 4-турининг сешанбага белгиланган учрашувлари голларга бой тарзда ўтишидан ташқари, қойилмақом «камбэклар» билан ёдда қолди.

«Е» гуруҳи. Ўз майдонида Бельгиянинг «Генк» клубини қабул қилган «Ливерпуль» қийин ғалабага эришди - 2:1. Жоржиньо Вейналдум ва Алекс-Окслейд Чемберлен томонидан урилган голлар якунда «қизиллар» ғалабасини таъминлади. «Наполи» ўз майдонида «Зальцбург» билан дурангга имзо чекди ва шу тариқа биринчи ўринни «Ливерпул»га бўшатишга мажбур бўлди. Эътиборлиси, австрияликлар ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйди.

«F» гуруҳи. «Барселона» «Камп Ноу»га тўпланган 67 мингдан зиёд мухлислар кўз ўнгида Праганинг «Славия»си дарвозасига йўл топа билмади - 0:0. Гарчи Лионель Месси бошчилигидаги каталонияликларда кўплаб қулай имкониятлар вужудга келган бўлсада, улардан унумли фойдаланишда оқсашди. Гуруҳдаги яна бир учрашув эса драматик воқеаларга бой бўлди. «Боруссия» Дортмунд майдонига сафар уюштирган «Интер» биринчи бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо танаффусдан кейин ўзига келиб олган майдон эгалари учта тўп киритиб, ғалабани «илиб» кетишди. «Дубль» қайд этган Ашраф Ҳакими ҳақиқий қаҳрамонга айланди.

«G» гуруҳи. «Зенит» ўз майдонида «РБ Лейпциг»га енгилди (0:2). Мазкур учрашув питерликларнинг рақибдан анча суст эканликларини амалда кўрсатиб берди. «Лион» эса ўз майдонида «Бенфика»ни енгиб (3:1) жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. Мазкур квартетда Германия вакили ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

«Н» гуруҳи. «Месталья»да ўтган «Валенсия» - «Лилль» қарама-қаршилиги тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди. Дастлаб французлар рақиб дарвозасини ишғол қилишганди. Аммо мезбонлар ирода кўрсатиб, якунда йирик (4:1) ҳисобдаги ғалабани нишонлашди. Лондонда бўлиб ўтган «Челси» - «Аякс» баҳси эса 4-турнинг ҳақиқий безагига айланди. «Стэмфорд Бридж»га мухлисларисиз ташриф буюрган амстердамликлар иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида 4:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. Аммо кўп ўтмай воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетди. Ҳакам қисқа муддат ичида «Аякс»нинг икки футболчисини майдондан четлатди. Бунга қадар ҳисобни қисқартиришга улгурган «кўклар» кейинги дақиқаларда яна иккита тўп киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолишди. Мезбонлар ҳарчанд уринишмасин, рақиб майдонда 9 киши қолганига қарамай, ғалаба голини ура олишмади. Мазкур гуруҳдаги интрига сўнгги тургача сақланиб қоладиган кўринади. Айни пайт жадвалда бирданига учта жамоа 7тадан очко жамғарган.

 

«Е» ГУРУҲИ

«НАПОЛИ» - «ЗАЛЬЦБУРГ» - 1:1 (1:1)

Неаполь. 32862 томошабин.

Голлар: Лосано (44) - Холланд (11).

Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Максимович, Кулибали, Мариу Руй (Луперто, 46), Кальехон, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Мертенс (Милик, 73), Лосано (Льоренте, 86).

Зальцбург: Карлос, Кристенсен, Понграчич (Мвепу, 46), Онгене, Вебер, Ульмер, Минамино (Ашимеру, 61), Юнузович, Собослаи, Холанд (Дака, 75), Хван Хи Чхан.

«ЛИВЕРПУЛЬ» - «ГЕНК» - 2:1 (1:1)

Ливерпуль. 52611 томошабин.

Голлар: Вейналдум (14), Чемберлен (53) - Саматта (41).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Милнер, Вейналдум, Фабиньо, Кейта (Робертсон, 74), Салоҳ, Чемберлен (Мане, 75), Ориги (Фирмино, 89).

Генк:    Кауке, Куэста, Деваст, Лукуми, Мэле, Грошовски (Бонгонда, 85), Берге, Хейнен, Де Норре (Онуачу, 85), Ито (Ндонгала, 68), Саматта.

1  ЛИВЕРПУЛЬ    4   3   0  1      10-7      9

2  НАПОЛИ      4   2   2   0  6-3   8

3  ЗАЛЬЦБУРГ    4   1   1  2      12-10    4

4          ГЕНК    4          0          1          3          4-12      1

5-тур. 27 ноябрь

ЛИВЕРПУЛЬ - НАПОЛИ

ГЕНК – ЗАЛЬЦБУРГ

«F» ГУРУҲИ

«БАРСЕЛОНА» - «СЛАВИЯ» - 0:0

Барселона. 67023 томошабин.

Барселона: тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба (Сержи Роберто, 46), де Йонг, Бускетс (Ракитич, 68), Дембеле (Фати, 65), Видаль, Гризманн, Месси.

Славия: Коларж, Цоуфал, Кудела, Фридрих, Боржил, Соучек, Шевчик, Траоре (Тецл, 57), Станчу (Гушбауэр, 63), Олайинка, Масопуст (Провод, 82).

«БОРУССИЯ Д.» - «ИНТЕР» - 3:2 (0:2)

Дортмунд. 66099 томошабин.

Голлар: Ҳакими (51, 77), Юлиан Брант (64) - Мартинес (5), Весино (40).

Боруссия Д: - Бюрки, Ҳакими, Аканджи, Хуммельс, Шульц, Витцель, Вайгль, Санчо (Пишчек, 82), Брандт, Азар (Геррейру, 88), Гетце (Пако

Алькасер, 64).

Интер: Ханданович, Годин, де Врей, Шкриньяр, Брозович, Кандрева, Бираги (Лазаро, 66), Весино (Сенси, 68), Барелла, Лукаку (Политано, 73), Мартинес.

1  БАРСЕЛОНА   4   2   2  0      4-2        8

2  БОРУССИЯ Д.  4   2   1  1      5-4        7

3          ИНТЕР 4          1          1          2          6-6       4          4          СЛАВИЯ          4          0          2          2          2-5            2

5-тур. 27 ноябрь

БАРСЕЛОНА - БОРУССИЯ Д.

СЛАВИЯ – ИНТЕР

«G» ГУРУҲИ

«ЗЕНИТ» - «ЛЕЙПЦИГ» - 0:2 (0:1)

Санкт-Петербург. 50452 томошабин.

Голлар: Диего Демме (45}5), Забитцер (63).

Зенит: Кержаков, Смольников (Караваев, 46), Осорио, Иванович (Дриусси, 70), Ракицкий, Дуглас Сантос, Ерохин (Кузяев, 85), Барриос, Оздоев, Дзюба, Азмун.

Лейпциг: Гулачи, Мукиеле, Клостерманн, Упамекано, Хальстенберг (Кампль, 46), Лаймер, Демме, Забитцер, Поульсен, Форсберг (Айдара, 76), Нкунку

 (Вернер, 61).

«ЛИОН» - «БЕНФИКА» - 3:1 (2:0)

Лион. 51077 томошабин.

Голлар: Андерсен (4), Депай (33), Траоре (89) - Сеферович (76).

Лион: Антони Лопеш, Дюбуа, Андерсен, Денайер, Коне, Тиаго Мендес, Тузар, Рен-Аделаид (Траоре, 73), Депай (Корне, 46), Ауар (Марсело, 90), Дембеле.

Бенфика: Влаходимос, Томаш Тавареш, Рубен Диаш, Ферру (Жардел, 16), Гримальдо, Жедсон Фернандеш (Сеферович, 46), Флорентину, Габриэл, Серви (Пицци, 73), Шикинью, Винисиус.

1     ЛЕЙПЦИГ 4   3   0   1  6-4   9

2     ЛИОН       4   2   1   1  7-4   7

3     ЗЕНИТ      4   1   1   2  5-6   4

4             БЕНФИКА     4          1          0          3          5-9       3

5-тур. 27 ноябрь

ЗЕНИТ - ЛИОН

ЛЕЙПЦИГ – БЕНФИКА

«H» ГУРУҲИ

«ЧЕЛСИ» - «АЯКС» - 4:4 (1:3)

Лондон. 39132 томошабин.

Голлар: Жоржиньо (5-пен, 71-пен.), Аспиликуэта (63), Рис Жеймс (74) - Абрахам (2-авт.), Промесс (20), Аррисабалага (35-авт.), ван де Беек (55).

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Томори, Алонсо (Рис Жеймс, 46), Ковачич (Батшуайи, 87), Жоржиньо, Маунт (Хадсон-Одои, 60), Виллиан, Абрахам, Пулишич.

Аякс: Онана, Мазрауи, Велтман, Блинд, Тальяфико, ван де Беек, Мартинес, Нерес (Схюрс, 72), Зиеш (Альварес, 72), Промес, Тадич.

Четлатишлар: Блинд (69), Белтман (69, А.).

«ВАЛЕНСИЯ» - «ЛИЛЛЬ» - 4:1 (0:1)

Валенсия. 38252 томошабин.

Голлар: Парехо (66-пен.), Сумаоро (82-авт.), Кондогбиа (84), Торрес (90) - Осимхен (25).

Валенсия: Силлессен, Васс, Гарай, Габриэл Паулиста, Гайя, Ли Кан Ин (Вальехо, 54), Парехо, Кондогбиа, Черишев (Торрес, 30), Родриго (Гамейро, 90), Макси Гомес.

1     АЯКС        4   2   1   1  10-5 7

2     ЧЕЛСИ     4   2   1   1  7-6   7

3     ВАЛЕНСИЯ   4   2   1  1      6-5        7

4             ЛИЛЛЬ         4          0          1          3          3-10      1

5-тур. 27 ноябрь

ВАЛЕНСИЯ - ЧЕЛСИ

ЛИЛЛЬ – АЯКС

Реал - Галатасарой, ПСЖ - Брюгге, Бавария - Олимпиакос, Црвена З. - Тоттенхэм, Аталанта - Манчес­тер Сити, Динамо З. - Шахтёр, Локомотив - Ювентус, Байер - Атлетико ўйинлари бугун оқшомда бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz