Қайднома

Қидирув

«Челси» трансфер тақиқидан қутуладими?

«Челси» трансфер тақиқидан қутуладими?

  06.11.2019 20:20
  0
  290
«Челси» трансфер тақиқидан қутуладими?

«Челси» раҳбариятининг трансфер тақиқи бўйича йўллаган апелляцияси 20 ноябрь куни кўриб чиқилади. Эслатиб ўтамиз, ФИФА Лондон жамоа­сини ёш футболчилар билан шартнома тузиш қоидаларини бузганликда айблаб, клубнинг 2та трансферлар даврида янги ўйинчиларни рўйхатга ўтказишини тақиқлаб қўйганди.
Энди «аристократлар» Спорт арбитраж суди (CAS) ёрдамидан умидворлар. Чунончи, Англия клуби қишки трансферлар вақтидаёқ янги футболчилар сотиб олмоқчи. Бунинг учун CAS ФИФА санк­циясини бекор қилиши керак.

Айтганча, «аристократлар» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпарддан бағоят мамнун. «Лэмпард­дан ҳар куни ниманидир ўрганяпман. Унинг йўл-йўриқлари билан ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум бобидаги ҳаракатларни мукаммаллаштиришга уриняпман. Умуман, Фрэнк катта таъсир ўтказмоқда. Асосийси, жамоамизда жипслик талаб даражасида, йигитларнинг ўзаро муносабатлари зўр. Қисқаси, бундай эътибор ва бирдамлик билан бемалол совринлар ютишимиз мумкин. Йирик зафарлар эса навбатдаги мақсад», - деди Маунт УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz