Қайднома

Қидирув

Энг яхшиси - Карлос Вела, Ибрагимович ва Мартинеслар эса...

Энг яхшиси - Карлос Вела, Ибрагимович ва Мартинеслар эса...

  07.11.2019 10:15
  0
  327
Энг яхшиси - Карлос Вела, Ибрагимович ва Мартинеслар эса...

«Лос-Анжелес» клуби ҳужумчиси Карлос Вела MLSнинг якунланган мавсуми энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Лига расмий сайтида хабар берилишича, мексикалик голеадор махсус сўровда Златан Ибрагимович («Лос-Анжелес Гэлэкси») ва Хосеф Мартинес («Атланта»)ни ортда қолдирди.
Умуман, ОАВ вакиллари, футболчилар ва мураббийлар иштирок этган сўровда кўпчилик айнан 30 ёшли Карлосни ёқ-лади. Аниқроқ айтсак, 69,61 фоиз овоз олган мексикалик фахрий энг яқин таъқибчилари - Ибрагимович (14,11 фоиз) ва Мартинес (6,97 фоиз)га деярли имконият қолдирмади. Шу тариқа Вела MLSнинг энг яхши футболчисига аталган совринни қўлга олган мексикалик биринчи футболчи бўлди. Айтиш жоиз, якунланган мавсум 48та гол билан MLS бош тўпурари бўлган фахрий футболчи АҚШ клуби сафига 2018 йил январда қўшилганди. У бунга қадар Испаниянинг «Саламанка», «Осасуна», «Реал Сосьедад», Англиянинг «Вест Бромвич» ва «Арсенал» клублари шарафини ҳимоя қилган. У шунингдек, 2005 йили Мексика ўсмирлар терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган. Веланинг мамлакат миллий жамоасидаги статис­тикаси ҳам чакки эмас - 72та ўйин, 19та гол.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz