Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда cотилмоқда?

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда cотилмоқда?

  06.11.2019 21:08
  0
  279
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда cотилмоқда?

Ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.  Ушбу муҳим баҳсларга тайёргарлик доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги  “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

Олдин хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотуви ҳамон давом этмоқда.  Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.

Ҳозирда ўйин чипталари iticket.uz сайтида, шунингдек, қуйидаги савдо шахобчалари ва кассаларда сотилмоқда:

-  Афросиёб 4А, Grand Trade Бизнес Маркази,  1-қават (Соат 09:00дан - 19:00гача);

- “Ҳумо Арена” мажмуаси  (Соат 10:00дан - 20:00гача);

- “Самарқанд Дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);

- “Compass” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);

- Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони, 1/4, Malika Prime меҳмонхонаси (Соат 09:00дан - 18:00гача).

- “Пахтакор” стадиони кассаси (Алишер Навоий номидаги кино саройи ёнида жойлашган касса - соат 10:00дан - 20:00гача).

 Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz