Қайднома

Қидирув

Пойдевори мустаҳкамга ҳурмат ўзгача

Пойдевори мустаҳкамга ҳурмат ўзгача

  07.11.2019 01:12
  0
  327
Пойдевори мустаҳкамга ҳурмат ўзгача

ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев «Теле­грам»­даги канали орқали бу сафар мамлакатимизда ёш футболчилар тарбиясига катта эътибор қаратаётганларни алоҳида эътироф этди.

***

- Ёмон одатимиз бор, нимадир бунёд этишдан кўра, тайёрини қўлга киритишни истаймиз. Боғбонлар боғни талашса, у катта эҳтимолки, нобуд бўлади. Стадион лойиҳасидан меҳмонхона ва яна бир қатор янгиликлар жой олганди, бироқ кейинчалик барчаси ўзгариб кетди. Стадион-ку бор, аммо доим асосий муаммоси ҳам ёнма-ён. Айни вақт «Бунёдкор» клуби ўз академиясига икки юлдуз мақомини олиш юзасидан иш олиб боряпти. Шу вақтгача ўша «Нефтчи», «Андижон», «Бухоро» ва ҳоказо клубларга сарф­ланган маблағга Фарғона, Андижон ёки Бухорода ҳам шундай академия қуриш мумкин эди. Афсуски, ажратилган пул фақат маош тўловига кетди, энди клубларда моддий-техник база масаласида оқсаш бор. Болалар футболи, яхши майдонлар, базалар учун кетган пул - келажак учун инвестиция. Қолгани увол. Қайсидир клубга ёрдам беришни сўрайдиган мухлисларимиз бу ҳақиқатни тушунишлари, жамоадан қоқиб қўйган қозиқдек юқори лигада турганидан кўра, яхши академия, футбол мактаби ва ҳоказони талаб қилишлари тўғрироқ. Лоақал ўз фарзандлари нормал шароитда тўп суришлари учун шундай фикрлашлари мантиқан тўғри...

***

- Суперлига иштирокчиларининг U-21 жамоалари бор. Ким фақат натижа учун ўйнаб, келажаги ҳақида ўйламаслигини айнан шу жамоалар ўртасидаги чемпионат жадвалига қараб ҳам билиб олиш мумкин. Кейинги ўриндаги жамоа - бу U-18. Шу тоифадаги чемпионатда «Навбаҳор» финалгача етиб борди. Аввал ҳам айтганимиздек, Наманган вилояти ҳокими нафақат бугунги ҳолат, балки клуб захирасига ҳам катта эътибор қаратмоқда ва натижасини кўриб турибсиз. «Бунёдкор» ҳамда «Насаф» ҳақида биласиз, «Навбаҳор» шу ёш тоифасида энг кучлилардан бири саналган «Пахтакор»ни енгишга эришди. Энди қайси клублар захирага қандай эътибор бераётгани ҳақида қисман тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Оддийгина «Чиғатой» мактаби ярим финалга чиқди, шунчаки, солиштириш учун. Энди эса Суперлиганинг барқарор клубларига эътибор қилинг. Тўғри, улар болалар футболига пул бериш­япти ўз гаплари билан айтганда, бироқ асосий таркибга ажратилган маблағ билан кучли академия шакллантириш йўлидаги интилиш ўртасида катта фарқ бор. Биз эса ҳар доим пойдевори мустаҳкам жамоаларга ўзгача ҳурмат билан қарашга ўрганганмиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz