Қайднома

Қидирув

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ «ДИНАМО» ҚАНИ?

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ «ДИНАМО» ҚАНИ?

  07.11.2019 03:05
  0
  378
БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ «ДИНАМО» ҚАНИ?

Бугун сиз билан бир оғриқли мавзуда фикрлашмоқчимиз. Биринчи даврада етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатган, ажойиб ўйинлари билан мухлис-у мутахассислар меҳрини қозонган, ёш футболчиларнинг иқтидорини юзага чиқаришда кўмаклашган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси, минг афсуски, Суперлигада «жон» сақлаш учун курашмоқда. Бу мазкур клуб ишқибозлари учун кутилмаган ҳол бўлиши табиий, зеро улар биринчи давра мобайнида ижобий натижа ва ўйинлардан баҳраманд бўлишди. Хўш, нима учун «Динамо» паст ўринларда юрибди? Қуйидаги мулоҳазалар орқали ушбу саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз.

ЎФА ВА ПФЛданкутилмаган Қарор

Жорий йил бошида одатдагидек, жамоалар сони ўзгаришсиз қолиши кутилганди. «Андижон» ўз кучи билан элитага қайтган бўлса, айрим клублар «плей-офф» баҳсларидан сўнг ортга қайтишди. Икки жамоа - «Динамо» ва «Сурхон»нинг кучлилар сафига қўшилиши эса кутилмаган ҳодиса бўлди. Бунда ПФЛ ўз Регламентига қарши боришига тўғри келди. Суперлига-2019 баҳсларига қуръа ташланишига бир неча соатлар қолганида, юқоридаги икки клубнинг элитада иштирок этиши ойдинлашди. Ва аввалги йилдан фарқли равишда иштирокчилар 12та эмас, 14та бўлди, ўз навбатида, икки даврали формат тасдиқланди. Мутасаддиларнинг бу қарори нафақат мухлислар, балки «Динамо» учун ҳам кутилмаган бўлди. Натижада таркибини у даражада кучайтира олмаган самарқандликлар тўрт-беш нафар тажрибали, шунингдек, ёш футболчилар билан қисқа муддатда тайёргарликни бошлашди. Дарвоза чизиғига Ботирали Эргашев таклиф этилди, Бобур Қосимов, Ихтиёр Тошпўлатов ҳам «Динамо» аъзосига айланишди. Гарчи биринчи даврада кучли иштиёқ ва хоҳиш эвазига ижобий натижалар қайд этилган бўлсада, аниқ режасиз тайёргарлик олиб борилгани давра сўнгида билинди.

Таркибдаги муаммолар ва етакчининг йўҚлиги

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, жамоа Суперлигадаги иштирокини биринчи лига даражасидаги футболчилар билан бошлади. Чемпионат старти арафасида аксарият «озод» ўйинчилар ўзларига янги жамоа топиб улгургандилар. Бундай шароитда селекция ишларини амалга ошириш мушкул. Даврон Файзиев гарчи таркибда етакчи бўлмасада, жамоавий ўйинни шакллантиришга муваффақ бўлди. Биринчи даврада ўйин сифатининг юқорилиги ва курашувчанликка айнан жамоавий ҳаракатлар эвазига эришилди. Лекин чемпионатнинг ҳал қилувчи босқичидаги ўйинлар шуни кўрсатдики, жамоа асл етакчига катта эҳтиёж сезаётганди. Масалан, «Бунёдкор»да Лутфулла Тўраев, «Сурхон»да Шавкат Саломов, «Пахтакор»да Драган Черан каби ўйинни ўз қўлига оладиган футболчилар бор, «Динамо»да эса... Иккинчи давра бошида самарқандликлар сафини Отабек Нарзуллаев, Воҳид Шодиев, Максимилиан Фомин сингари ўйинчилар тарк этишди. Янгилардан эса фақат «Навбаҳор» вакили Баҳодир Насимов олиб келинди.

 

Эски сценарийтакрорланиши мумкинми?

Икки йил муқаддам Илҳом Шарипов бошчилигида олий лигага қайтган «Динамо» 2017 йилги чемпионатнинг биринчи даврасини юқори кайфиятда ўтказганди. Тошкентда «Пахтакор»дан уч очко тортиб олинганди. Ҳатто айримлар жамоани «Лестер»га қиёслашга ҳам улгургандилар. Бироқ самарқандликлар иккинчи даврада кетма-кет мағлубиятлар сериясини қайд этишди. Худди ҳозиргидек. Жорий мавсум вазиятни ўнглаш мақсадида Тачмурод Агамуродов таклиф этилди. Аммо турдан-турга жамоанинг аҳволи оғирлашиб бормоқда. Гўёки, халоскорни чақиришга бироз кеч бўлгандек. Агамуродов томонидан қўлланадиган чоралар «Динамо»ни элитада олиб қолишга етарлича бўладими? Жавоб бериш жуда мушкул бўлган савол. Ушбу муаммо фақат Самарқанд жамоасида бор, дейиш ҳам нотўғри. Суперлигада қолиш учун «Бухоро» ҳам курашмоқда. Бухороликларни қўшниларидан фарқлаб турган жиҳат шундаки, клубга халоскор, яъни Муҳсин Муҳаммадиев ўз вақтида олиб келинди.

 

Хулоса

Нима бўлганда ҳам, «Динамо»да ишни аввал-бошдан тўғри йўлга қўйиш лозим. Биринчи навбатда, жамоа маҳаллий футболчиларни чиниқтириши, уларни маълум вақт тарбиялаши, бунинг учун эса, албатта, ўз академиясига асос солиши лозим. Тўғри, бу каби режаларни амалга ошириш учун оз мунча вақт кетмайди. Лекин ишга тўғри ёндашиб, барчаси керакли тарзда ташкил этилса, шундагина келажакдан умид қилса бўлади.

А.ИСКАНДАРОВ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz