Қайднома

Қидирув

Боян КАЛЕВИЧ: «ЎЗБЕКИСТОН МЕНГА БЕГОНА ЭМАС»

Боян КАЛЕВИЧ: «ЎЗБЕКИСТОН МЕНГА БЕГОНА ЭМАС»

  07.11.2019 05:09
  0
  610
Боян КАЛЕВИЧ: «ЎЗБЕКИСТОН МЕНГА БЕГОНА ЭМАС»

Ўз вақтида «Металлург» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган Боян Калевични мухлислар яхши эслашади. Унинг заргарона тўп узатишлари, ижобий ҳаракатлари ҳамон ёдимизда. Яқинда черногориялик футболчи билан боғланиб, суҳбат уюштирдик.

- Боян, айни пайт қаерда тўп суряпсиз?

- Ҳозир Мальта футбол жамоаларидан бирида ўйнаяпман.

- Ўтган мавсумни Черногория чемпионатида бошлаб, Европа Лигасида ўйнашга ҳам улгурдингиз. Шуни инобатга олсак, фаолиятингизда пасайиш кузатилибди-да?

- Балки. Лекин менга Мальта чемпионати, қолаверса, мамлакатнинг ўзи ҳам маъқул келяпти. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, оилам ҳам мамнун. Ички чемпионат баҳслари ўта қизиқарли ва шиддатли кечади. Қисқаси, ҳаммаси яхши. Нолисам, нотўғри бўлади. Ҳар бир жойнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Муҳими - маҳаллий шароитга мослашиш. Қолганини вақт кўрсатади.

- Мальта чемпионати ва жамоангиз ҳақида маълумот берсангиз...

- Бир йилдирки, Мальтанинг «Валетта» клубида ўйнаяпман. Жамоамиз аҳил ва иноқ. Агар футболда бир оила бўлиб бирлашмас экансиз, ҳеч қандай услуб ва тактика иш бермайди. Бизда шу нарса бор. Ягона мақсад йўлида бирлашганмиз, фақат юқорига интилиш ниятидамиз. Мураббийимиз доимо юксак чўққилар сари интилишимизни истайди. Тўғри, орада баланд ва пастликлар учрайди. Ҳар қандай қийинчиликларни енгиб, йўлимизда давом этишимиз керак.

- Сир бўлмаса, ойлик маошингиз қанча?

- 1500-2000 доллар атрофида маош оляпман.

- Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ўйламаяпсизми?

- Қарши бўлмасдим. Аммо ҳали ҳеч қандай таклиф олмадим. Юртингизда қалбимнинг бир бўлагини қолдирганман. Кўплаб дўстлар орттирганман. Тўғриси, ўша дамларни ҳамон қўмсайман. Фикримча, ҳеч қайси легионер Ўзбекистондан ёмон хотиралар билан кетмайди.

- Футбол сиз учун нима?

- Ҳаётим мазмуни, усиз ҳеч бир онимни тасаввур қилолмайман. Мен учун оилам ва футбол биринчи ўринда туради. Миллионлар ўйинидаги ҳаяжонни, завқ-иштиёқни бошқа спорт тури беролмайди. Футбол барчани бирлаштиради. Қолаверса, соғ-лиқ учун ҳам катта фойдаси бор. Унда нафақат жисмонан, балки ақлан фикрлаш ҳам керак бўлади.

- Миржалол Қосимов «Бунёдкор»га қайтганда, сизни ўз жамоасида кўрмоқчи бўлган экан...

- Бу шунчаки, миш-миш. Эҳтимол, қандайдир гап-сўзлар бўлгандир, аммо шахсан менга аниқ таклиф билан чиқишмаган. Агар чорлов бўлса, ўйлаб кўраман. Мен учун Ўзбекистон бегона эмас.

Ўз мухбиримиз суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz