Қайднома

Қидирув

Ёшларимиз ОЧ-2020(U19) саралашини ғалаба билан бошлашди...

Ёшларимиз ОЧ-2020(U19) саралашини ғалаба билан бошлашди...

  06.11.2019 22:02
  0
  432
Ёшларимиз ОЧ-2020(U19)  саралашини ғалаба билан бошлашди...

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Осиё Чемпионати-2020 саралашидаги иштирокини бошлади. Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.
Илк учрашувни вакилларимиз ҳиндистонлик тенгқурларига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Голларга Улуғбек Хошимов ва Музаффар Олимжонов муаллифлик қилишди.

U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаши
Ўзбекистон – Ҳиндистон 2:0
Голлар: 
Улуғбек Хошимов (51), Музаффар Олимжонов (65)
Ўзбекистон U-19: Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Хуршидбек Убайдуллаев, Иброҳимҳалил Юлдошев, Одилбек Абдумажидов, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Рамазонов, Диёрбек Раҳимқулов, Хожимат Эркинов, Музаффар Олимжонов, Улуғбек Хошимов
Захира: Асадуллахон Полвонов, Беҳзод Шамсиев, Алибек Давронов, Элдорбек Бегимов, Даврон Анваров, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Розиев, Иброҳим Ибрагимов, Суннатиллохон Ҳамиджонов, Исломжон Абдуллахонов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов

“F” гуруҳи ўйинлари тақвими
6 ноябрь

21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон
17:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон 2:0

8 ноябрь
17:05 | Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон
17:05 | Ҳиндистон – Афғонистон

 

фото: ЎФА матбуот хизмати


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz