Қайднома

Қидирув

"Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари Анталияда бўлишди ва...

"Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари Анталияда бўлишди ва...

  07.11.2019 12:48
  0
  53

Ўтган ҳафта давомида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари Туркиянинг Анталия шаҳридаги "Hane Cup" мусобақасида қатнашишди. Қайд этиш керак, 2004-2011 йилларда туғилган футболчилар ўз ёш тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. "Локомотив" эса ушбу мусобақага 2006, 2007 ва 2009 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат гуруҳлари билан ташриф буюрди.

Суннат Рўзиев бошчилигидаги 2006 йилги гуруҳимиз 6 ўйинда 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади:

"Локомотив-2006" - "Сочи" (Россия) 3:2

"Локомотив-2006" - "Манавгат Беледиеспор" (Туркия) 2:0

"Локомотив-2006" - "Локомотив Перово" (Россия) 1:1

"Локомотив-2006" - "Алтин Тач" (Туркманистон) 3:1

"Локомотив-2006" - "Локомотив Москва" (Россия) 0:3

"Локомотив-2006" - "Ал Бирех" (Фаластин) 4:0

Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Элнур Абдураимов ўз гуруҳининг энг яхши футболчисига айланди.

Суннат Абдурасулов мураббийлигидаги 2007 йилда туғилган футболчиларимиз ҳам 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этиб, иккинчи поғонада қайд этилишди.

"Локомотив-2007" - "Антальяспор" (Туркия) 2:3

"Локомотив-2007" - "Манавгат Беледиеспор" (Туркия) 2:0

"Локомотив-2007" - ЖФЛ (Қўқон) 2:0

"Локомотив-2007" - "Манавгат Кардаланспор" (Туркия) 3:0

Жамоа ҳужумчиси Шохрух Худойберганов ўз гуруҳидаги энг яхши футболчиси бўлди.

Шавкат Аҳмеджанов мураббийлик қилаётган 2009 йилги гуруҳимиз эса 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этди ва гуруҳда 4-ўринни эгаллади.

"Локомотив-2009" - "Локомотив Москва" (Россия) 0:2

"Локомотив-2009" - "Бешиктош" (Туркия) 4:4

"Локомотив-2009" - "Смарт" (Тошкент) 2:5

"Локомотив-2009" - "Манавгат Кардаланспор" (Туркия) 3:0

"Локомотив-2009" - "Антальяспор" (Туркия) 0:1

"Локомотив-2009" - "Алтин Тач" (Туркманистон) 6:0

Жамоа форварди Шахзод Равшанбеков ўз гуруҳининг энг яхши футболчисига айланди.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz