Қайднома

Қидирув

VAR бир хил қўлланилмаяптими?

VAR бир хил қўлланилмаяптими?

  08.11.2019 00:28
  0
  336
VAR бир хил қўлланилмаяптими?

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте видеотакрорлар тизимининг ишлатилиши юзасидан танқидий қарашларини баён этди: «Ҳамма ҳам VARдан бир хилда фойдаланмаяпти. Бу катта ўйинларда жуда муҳим. Ўтган йили ушбу тизимга кўпроқ ишонгандим, ҳозир эса унинг хизматига қачон мурожаат этилиши ноаниқ. Мазкур масалада ишончсизлик ва беқарорлик кузатилмоқда».

Кўринишидан, видеотакрорлар тизими «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Саррига ҳам ёқмаяпти. «Ўйин ҳакамлар назорати остида кечиши тарафдориман. Бу шахсий фикрим. Хўш, VAR менга ёқадими? Йўқ. Гап шундаки, ҳаммасини умумлаштириш имконсиз, жумладан, қўл билан ўйнаш оқибатида белгиланадиган жарима зарбаларини. Ҳа, бизга янги қоидалар бўйича тушунтириш беришди, лекин шахсан мен ҳеч нимани тушунмадим. Ўйлашимча, мослашишдан ўзга чорамиз йўқ. Мазкур тизимни яққол хатоларни тўғрилаш учун ўйлаб топишган, аммо бошқа мамлакатларда у бошқача ишламоқда. Ҳар ҳолда, Италиядан фарқли равишда, Европанинг қолган давлатларида VAR хизматига камроқ мурожаат этилмоқда», - деди Сарри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz