Қайднома

Қидирув

«Милан» «Барселона» ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи

«Милан» «Барселона» ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи

  03.02.2020 21:26
  0
  322
«Милан» «Барселона» ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи

Sport.es портали хабарига кўра, Италиянинг «Милан» клуби қишки трансфер ойнасида «Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олмоқчи.

Маълумки, хорватиялик футболчи «кўк-анорранглилар» сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу сабаб футболчининг ўзи ҳам каталонияликлар сафини тарк этишга қарши эмас. «Барселона» ҳам Ракитични сотишни ўйламоқда ва унинг трансферидан камида 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчига аввалроқ «Интер» ва «Атлетико» клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар бор эди. Иван жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга асистентлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz