Қайднома

Қидирув

У дарвозада нима қиляпти?

У дарвозада нима қиляпти?

  08.11.2019 22:15
  0
  434
У дарвозада нима қиляпти?

Япониялик голкипер 1 дақиқа ичида 2та гол қўйиб юборди, яна майдон марказидан йўлланган зарбалар натижасида... Қандай шармандалик! Япония иккинчи дивизиони 38-тури доирасидаги ўйинда «Эхиме» клуби дарвозабони Масахиро Окамото ғоят уялиб қолди. У «Ямагата»га қарши ўйинда майдон марказидан йўлланган 2та зарбани бартараф этишга ожизлик қилди. 2та голнинг атиги 1 дақиқа оралиғида урилгани эса ушбу шармандали ҳолатнинг энг юқори нуқтасидир.

Қизиқ, қанақасига шундай бўлди? Биринчи бўлимдан кейин «Ямагата» 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Жамоанинг иккинчи голи эса «Эхиме» киперининг «юлдузли вақти»га айланди. Ярим ҳимоячи Шуну Накамура аслида тўпни қанотдаги шеригига узатиш учун яхшигина позиция ҳосил қилганди. Бироқ у сўнгги лаҳзада рақиб дарвозабони олдинга чиқиб кетганини пайқаб, вазиятни тўғри баҳолади - Златан Ибрагимович услубида зарба ва гол. Орадан ҳеч қанча ўтмай, «Ямагата»нинг яна бир ярим ҳимоячиси — Тацухиро Сакамото ҳам дарвозабонни синаб кўришга аҳд қилиб, яна майдон марказидан зарба йўллади. Бечора Масахиро эса бир лаҳза олдин «қовун туширгани» таъсиридами, оддий зарбадан кейин тўпни ушлаб олишда техник хатога йўл қўйди ва...

Диққатни тортадиган томони, Окамотони энди дарвозабон ҳудудини дадил тарк этишни хуш кўрувчи кимсан Мануэль Нойер билан таққосламоқдалар. Фақат ўртада катта тафовут бор: германиялик киперни жаҳон футболи тан олган, япониялик эса ҳозир 36 ёшда ва унинг дарвозабонлик бобидаги «қаҳрамонлик»лари тугамоқда, ҳисоб. Қолаверса, Окатомо бутун фаолияти давомида Япониядан четга чиқмаган, ҳозирги клубида эса ижара муддатини ўтамоқда. Охирги «қовун»лари сабаб, энди уни жамоада олиб қолмасалар керак-ов...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz