Қайднома

Қидирув

АПЛ: Варди ва Лэмпард октябрь ойининг лауреатлари бўлишди

АПЛ: Варди ва Лэмпард октябрь ойининг лауреатлари бўлишди

  08.11.2019 22:56
  0
  265

Англия чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийи номи маълум қилинди.

Фото: АПЛ

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Премьер Лигада октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Англиялик футболчи ўтган ойда чемпионатдаги учта ўйинда тўртта гол уришга эришди. Варди ушбу соврин учун курашда Жек Грилиш («Астон Вилла»), Илкай Гундўған («Манчестер Сити»), Дин Ҳендерсон («Шеффилд Юнайтед»), Юри Тилеманс («Лестер») ва Виллиан («Челси») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Фото: АПЛ

«Челси» устози Фрэнк Лэмпард эса ойнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилди. Унинг жамоаси октябрдаги учта ўйинни умумий 9:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Лэмпард сўровномада Юрген Клопп («Ливерпуль»), Грем Поттер («Брайтон»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Дин Смитлардан («Астон Вилла») устун чиқди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz