Қайднома

Қидирув

Чўнтак эмас, футболчиларни ўйлашсин!

Чўнтак эмас, футболчиларни ўйлашсин!

  09.11.2019 09:21
  0
  116
Чўнтак эмас, футболчиларни ўйлашсин!

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп футбол ташкилотларини ўйинлар ва мусобақалар сони кўплиги туфайли танқид остига олди. Германиялик мутахассиснинг фикрича, ФИФА, УЕФА ва АПЛни асосан кўпроқ пул топиш қизиқтиради. «Англияда ҳам мамлакат кубоги, ҳам Лига кубоги бор, аммо ҳеч ким буни муҳокама қилмайди. УЕФА эса Миллатлар лигасини ташкил этди. Оқибатда кучли футболчиларнинг нега мунтазам юқори даражада ўйнолмасликларидан ҳайратланамиз. Таркибни кенгайтириш керакми? Футбол бунга мўлжалланмаган. Қайсидир ўйиннинг муҳим эмаслигини таъкидлаш вазиятдан чиқиш чораси саналмайди. Муаммони бартараф этиш мумкин, бунинг учун ФИФА, УЕФА ҳамда АПЛдагилар ўз киссалари эмас, футболчиларни ўйлашлари керак», - деди Клопп. Маълумот сифатида айтиш жоиз, «Ливерпул»нинг ноябрь бошидан 11 январгача 19та ўйин (!) ўтказишига тўғри келади. «Қизиллар» жумладан, 18 декабрь куни Клублар ўртасидаги ЖЧга киришишади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz