Қайднома

Қидирув

«Тўхта, селфи тушайлик»....

«Тўхта, селфи тушайлик»....

  10.11.2019 03:26
  0
  517
 «Тўхта, селфи тушайлик»....

Ҳакам футболчилардан бири билан селфи тушиш учун ўйинни тўхтатиб турди. Бу қанақаси, нима, табиий ҳолми? Аёл рефери рўпарасида кумирини кўриб, ўзини тўхтатиб туролмади. Ҳаттоки, ўйинни тўхтатиб, уни сариқ карточка билан «сийлади». Ўтган ҳафта Бразилия ва Исроил фахрийлар терма жамоалари хайрия ўйинида ўзаро куч синашди. Хайфа шаҳрида ташкилаштирилган учрашувда бразилияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни меҳмонлар сафида Роналдиньо, Ривалдо, Роберто Карлос, Кафу ва бошқа афсоналар майдонга тушишди. Жумладан, «Милан ва «Реал»нинг собиқ вакили Какага алоҳида эътибор қаратилди ва энг қизиқарли ҳолат айнан у билан содир бўлди.

Сариқ карточка ва селфи

Учрашувнинг 51-дақиқаси. Ҳисоб 3:2 - Бразилия термаси фойдасига. Аёл рефери Лилах Асулин ана шу паллада ўйинни тўхтатди ва ҳеч қандай сабабсиз Какага сариқ карточка кўрсатди. Табиийки, бразилиялик юлдуз ниманидир тушунгани йўқ, кейин ҳакам чўнтагидан қўл телефонини олиб, собиқ футболчидан эсдалик учун селфи тушишни сўради. Кака эса яна ҳайрон ҳолатда рози бўла қолди. Шу воқеадан кейин Бразилия терма жамоасининг бошқа аъзолари Лилах олдига яқинлашиб, бирма-бир унга қўл узатишди. Ривалдо ҳаттоки, қаҳ-қаҳа отиб кулиб юборди. Энг диққатга сазовор жиҳати, Исроил термаси футболчилари селфи учун ўйин тўхтатилганидан енгил «шок»ка тушишди, гўё.

Дарвоқе, «Олтин тўп»нинг 2007 йилги соҳиби ўйинда эсда қоларли воқеа қаҳрамони бўлишдан ташқари, ўз жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилди. Бразилия термаси сафида шунингдек, Бебето, Роналдиньо ва Марсио Аморосо рақиб дарвозасини нишонга олишди.

 

Яқин ўтмиш воқелиги

Бу аёл реферига боғлиқ биринчи ғалати ҳодиса эмас. Дейлик, жорий йил олдинроқ бразилиялик ҳакам Фернанда Коломбо «Барселона» (Эквадор) клуби вакили Дамиан Диасни чув туширганди. У қўққисдан футболчини ўз ёнига чорлаб, қўлини орқа чўнтаги томон бурди. Шунда ҳамма, жумладан, Диас ҳам Коломбо сариқ карточка кўрсатишини ўйлади. Лекин бундай бўлгани йўқ. Фернанда чўнтагидан оқ рўмолча чиқариб, футболчининг пешонасидан оқаётган терни оҳиста артиб қўйди. Асосийси, Коломбо хонимнинг енгил кулгуси бошқа футболчиларнинг баралла кулишларига уланиб кетди. Айтганча, Фернанда Коломбо фақат рефери эмас, у яна спорт журналисти, телебошловчи ва шарҳловчи ҳам.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz