Қайднома

Қидирув

Жерар Пике: «Реал» футболчилари билан яхши муносабатдаман»

Жерар Пике: «Реал» футболчилари билан яхши муносабатдаман»

  09.11.2019 10:33
  0
  121
Жерар Пике: «Реал» футболчилари билан яхши муносабатдаман»

Яқинда «Барселона» клубининг тажрибали ҳимоячиси Жерар Пике Cadena Ser радиоси журналистлари билан суҳбатлашиб, кўплаб мавзуларга тўхталди: Неймарнинг трансфери, Серхио Рамос билан муносабати ва ҳоказо. Қуйида «кўк-анорранглилар» футболчисининг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

«Реал» футболчилари билан муносабати

- «Реал»нинг кўплаб футболчилари билан жуда яхши муносабатдаман. Улар ҳақида ҳеч қачон ёмон гапирмаганман ва Мадридда мени жуда ҳурмат қилишларини ҳам қалбан сезаман. Буни қадрлайман. Начо, Серхио Рамос ҳамда Лукас Васкес... Улар билан жуда яқин бўлмасак-да, яхши дўстмиз. Ушбу клубга қарши кечадиган баҳс якунланиши билан рақиб футболчиларининг олдиларига бориб, улар билан ижобий муносабатда бўламан. Айримларга «Барселона» ва «Реал» - азалий рақиб бўлиши мумкин, лекин мен учун эмас. Мен бунга бошқача нуқтаи назардаман ва доимо рақибга нисбатан ҳурматни ҳис қиламан.

Месси ва Гризманнинг ўзаро муносабати борасида

- Бу мавзуни жуда кўпиртириб юборишган. Лео Дембеле, Педро ҳамда Вильяга қандай муносабат билдирган бўлса, Антуан билан ҳам худи шундай муомала қилади. Бу борада ҳаммаси жойида. Луис Суарес билан Антуан Гризманн ака-укадеклар. Мессининг Гризманн билан яқин суҳбатдош бўлмаслиги улар ўртасидаги муносабатнинг ёмонлигини билдирмайди.

Қолдирилган «Эл-класико» хусусида

- Стадионда қандай зўравонлик юз бериши мумкин? Ўша дам олиш кунларида Барселонада «Эспаньол» ва «Вильярреал» жамоалари ўртасидаги баҳс ўтказилди ва ҳеч нарса содир бўлмади. 18 декабрь куни 26 октябрдаги воқелик юз бермайдими? Менимча, бу шунчаки аҳамиятсиз бўлган нарсадан муаммо ясаш. Бу ҳар икки клуб учун салбий қарор бўлди. Ўша вазиятда Ла Лига раҳбарияти ўйинда хавф­сизликни таъминлашни кафолатлаши лозим эди.

Неймар ҳақида

- Биз клубимиз президенти Хосеп Бартомеудан шартномаларимиз шарт­ларини ўзгартира олишимиз ёки йўқлиги борасида сўрадик. Чунки молиявий «фейр-плей» борасида муаммо борлигини билардик. Шунинг учун Бартомеуга: «Шартномамизда кўрсатилган биринчи йилда оладиган маблағимизни иккинчи, учинчи ва тўртинчи йилларда ҳам олишга розимиз. Чунки биз клубга ёрдам бериш, молиявий «фэйр-плей»га оид муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшмоқчимиз», дедик. Бу ерда гап маошни қисқартириш эмас, балки уни ке-йинроқ олиш борасида кетмоқда. Шу йўл билан Неймарни жамоага қайтариш, бунга имконият топишга интилгандик. Ўша пайт клуб раҳбарияти бу ғоянинг яхшилигини таъкидлаганди. Бироқ кейин бошқа муаммолар юзага келди. Неймар «Барселона»га қайтадими? Футболда ҳамма нарса юз бериши мумкин ва йилдан-йилга бу нарса ойдинлашиб бормоқда. У «ПСЖ» таркибига қўшилганида биз: «Олтин турмага кетяпсан», дегандик. Таъкидлаганимдек, футболда барча воқеликлар юз бериши ҳамда ушбу тилла турманинг эшиклари қачондир очилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

УЛУҒБЕК тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz