Қайднома

Қидирув

«Қизил» бекор қилинди ва...

«Қизил» бекор қилинди ва...

  09.11.2019 07:45
  0
  123
«Қизил» бекор қилинди ва...

«Тоттенхэм» раҳбарияти «Эвертон»га қарши ўйин (1:1)да Сон Хюн Минга кўрсатилган қизил карточка юзасидан апелляция ёзди. 27 ёшли футболчи 79 дақиқада Андре Гомеш билан юзага келган тўқнашувдан кейин майдондан четлаштирилганди. Аслида рефери Мартин Аткинсон аввалига корейс ҳужумчисига сариқ карточка кўрсатди, аммо кейинчалик Гомешнинг жиддий жароҳатланганини кўриб, уни майдондан четлатди. Англия футбол ассоциация ушбу мурожаатни қаноатлантирди ва кореяликка кўрсатилган қизил карточка бекор қилинди. Умуман олганда, футболчининг аҳволи ҳозир ҳам унча яхши эмас. Дейлик, у ўйиндан сўнг қўл телефонини ўчириб қўйишдан ташқари, ҳаттоки, кореялик журналистлар билан гаплашишни ҳам хоҳламади. Катта эҳтимол билан Сон Хюн Миннинг руҳий ҳолати яхшиланмагунча у кейинги ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
Айтганча, «Эвертон»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомеш муваффақиятли операция қилинди. Ливерпуль клуби расмий сайтида ёзилишича, «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳсда даҳшатли жароҳатга йўлиққан футболчининг ўнг оёғи болдир суяги сингани аниқланган. Муҳими, жарроҳлик амалиёти муаммосиз амалга оширилди. Лекин Гомешнинг қачон сафга қайтиши номаълум.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz