Қайднома

Қидирув

Ковач ўрнини ким эгаллайди?

Ковач ўрнини ким эгаллайди?

  09.11.2019 11:37
  0
  332

 «Бавария» раҳбарияти хорватиялик Нико Ковачни истеъфога чиқаргани ҳамоно табиий равишда янги бош мураббий қидириш ишларини кучайтирди. Охирги хабарларга мувофиқ, мюнхенликлар «Аякс» устози Эрик тен Хагни биринчи рақамли номзод сифатида кўришмоқда. Sky Deutschland маълумотида айтилишича, «Бавария» вакиллари нидерландиялик мутахассис вакиллари билан алоқага чиқиб улгуришди. Тўғри, тен Хаг Германия гранди бошқарувини январдан олдин қўлга олмайди. Демак, жамоани янги йилгача ҳозирги штаб бошқариб туради. Bild нашри маълумотига кўра эса, «Бавария» бошқаруви «Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегрига топширилиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz