Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди

  09.11.2019 19:50
  0
  610
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Вакилларимиз тезкор гол уришнинг уддасидан чиқишди.

10-дақиқада Аброрбек Исмоиловнинг қанотдан паслатиб узатган тўпи натижасида Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячилари ва дарвозабони хатога йўл қўйди ва бундан Игорь Сергеев унумли фойдаланиб кетди, - 1:0. Эътиборлиси шундаки, Аброрбек Исмоилов шу куни миллий терма жамоамиз сафида дебютини ўтказди.

Голдан кейин иккала томонда ҳам яна вазиятлар содир этилди. Бироқ Қирғизистон 30-дақиқага келиб мувозанатни тиклади. Бурчак тўпидан кейин ҳимоямизда юзага келган хатоликлардан сўнг Фарҳод Мусобеков тўп йўллади, - 1:1.

Танаффусдан кейин Вадим Абрамов таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. Айниқса, Достонбек Ҳамдаров, Жамшид Искандаров, Икром Алибоев ва  Лутфулла Тўраевларнинг сафга қўшилиши ўйинимизда ўзгариш ясади. Бундан эса Достонбек Ҳамдаров 53-дақиқага келиб унумли фойдаланди. У Одил Аҳмедовнинг ҳаволатиб узатган тўпини дарвозабон қаршисида тўхтатиб, Павел Матяшни ожиз қолдирди, - 2:1.

79-дақиқага келиб эса Ҳамдамовнинг узатмасидан захирадан майдонга туширилган Жамшид Искандаров чиройли тарзда Матяшнинг ожиз нуқтасини нишонга олди, - 3:1.

Қолган вақт давомида миллий терма жамоамиз кўпроқ устунликни ўз томонида ушлаб  турган бўлса-да, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа, Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик баҳсида Қирғизистондан устун келди, - 3:1.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН - 3:1 (1:1)

Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Голлар: Игорь Сергеев 10, - 1:0. Фархат Мусабеков 29, - 1:1. Достонбек Ҳамдамов 53, - 2:1, Жамшид Искандаров 79.

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Тўхтахўжаев (Рустамжон Ашурматов, 46), Одил Аҳмедов, Мурод Холмуҳаммедов (Ҳожиакбар Алижонов, 64), Одил Ҳамробеков (Лутфулла Тўраев, 58), Санжар Қодирқулов, Хуршид Ғиёсов (Жамшид Искандаров, 70), Аброр Исмоилов (Икром Алибоев, 46), Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 46), Игорь Сергеев.

Қирғизистон: Павел Матяш, Тамирлан Козубаев, Мустафа Юсупов, Гулжигит Аликулов, Эдгар Бернхардт (Бахтиёр Дуйшобеков, 63), Мирлан Мурзаев (Қайрат Жиргалбек Уулу, 63), Бекжан Сагинбаев (Александр Мишченко, 63), Одилжон Абдрахманов, Акрамжон Умаров ( Азамат Байматов, 75), Виталий Люкс (Муролимжон Аҳмедов, 7), Фархат Мусабеков (Аҳлиддин Исроилов, 64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz