Қайднома

Қидирув

Фахрийлар ўртасидаги ЎФА кубоги мезбонларга насиб қилди

Фахрийлар ўртасидаги ЎФА кубоги мезбонларга насиб қилди

  10.11.2019 08:30
  0
  268
Фахрийлар ўртасидаги ЎФА кубоги мезбонларга насиб қилди

Юртимизда футбол оммавийлигини янада ошириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 8-9 ноябр кунлари пойтахтимизда фахрийлар ўртасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Навбат бўйича XXV марта ташкил этилган ушбу мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичига Навоий, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри жамоалари етиб келишди. Финал ўйинида Навоий ва Тошкент ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда пойтахтликлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Тантанали тақдирлаш маросими “Чиғатой” базасида бўлиб ўтди. Тошкент жамоасига кубокни ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси – Наримон Жалолов топширди. 








 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz