Қайднома

Қидирув

Черан Ўзбекистонда бахтли ва...

Черан Ўзбекистонда бахтли ва...

  10.11.2019 12:29
  0
  512
Черан Ўзбекистонда бахтли ва...

«Пахтакор»нинг сербиялик вакили Драган Черанга хорижда ҳам қизиқиш йўқ эмас. Мисол учун, Озарбайжоннинг Azerisport нашри яқинда Суперлига бош тўпурари билан алоқага чиқиб, юртимизда унинг ишлари қандай эканлигига қизиқди. Черан суҳбат давомида Озарбайжондаги фаолиятини ҳам эсга олди, шунингдек, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзенинг «Нефт­чи» (Боку) бошқарувини қўлга олиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди: «Йўқ, Арвеладзенинг «Пахтакор»да қолиши аниқ».

- Драган, «Пахтакор»даги ишларингиз қандай?

- Мавсум мен ва жамоа учун ажо-йиб ўтмоқда. «Пахтакор» ОЧЛда ҳам чакки таассурот қолдирмади, ўйлайманки, турнирда муносиб иштирок этдик. Қолаверса, мамлакат чемпионати ва кубогида аллақачон ғалаба қозондик. Ўзимга келсак, мавсум давомида жуда кўп гол урдим. Хуллас, жорий мавсумни ўз ҳисобимга ёзиб қўйишим учун асослар етарли.

- 3 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида ўйнаяпсиз. Бу вақтда бош­қа лигага кўчиб ўтиш фикри туғилмадими?

- Йўқ. Ҳозирча бундай режа йўқ. Зеро, Ўзбекистонда жуда бахтлиман.

- Демак, Озарбайжон Премьер-лигасига қайтишингиз эҳтимоли йўқ...

- Эртага нима бўлишини биров билмайди. Балки қачондир Озарбайжонга қайтарман, буни фақат вақт кўрсатади.

- Ўзи Озарбайжон жамоаларидан таклифлар борми?

- Ҳа, баъзи клублардан чорлов бўлди. Лекин «Пахтакор»да қолиш ва Ўзбекистонда яшашни афзал кўряпман.

- Озарбайжонда 2 мавсум тўп сурган футболчи сифатида Премьер-лигани Ўзбекистон чемпионати билан таққослай оласизми?

- Ўйлашимча, икки мамлакат чемпионати савия ва даража бўйича бир хил. Ҳар икки лигада ўйнаш осон эмас.

- «Симурғ»да ўйнаган пайтингиз «Қорабоғ» сафига қўшилишингиз мумкин эди. Айтингчи, ўшанда бу имкониятдан фойдаланмаганингиз учун афсусланмайсизми?

- Ҳа, «Қорабоғ» мени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди. Лекин клуб озгина пул эвазига яхши ҳужумчини қўлга киритишни истаганди. Табиийки, бунга кўнмагандим.

- Айтишларича, ўшанда сизни захира футболчиси сифатида кўришган. Балки шунинг учун «Қорабоғ» таклифини рад этгандирсиз... Агарда яна Гурбан Гурбанов билан ишлаш имконияти туғилса, нима дейсиз?

- Ҳа, захирада қолиб, ўйин тугашига 20-25 дақиқа қолганида майдонга тушишни истамаганим рост. Қолаверса, «Симурғ»да ҳаммаси яхши кетаётганди. Дейлик, футболчи сифатида анча ўсишга эришганман. Гурбан Гурбанов - жуда кучли мутахассис. Бежиз Озарбайжонда қаторасига 7 йилдан буён энг яхши мақомини олаётгани йўқ.

- Айни пайт «Пахтакор»ни бошқараётган Шота Арвеладзе Бокунинг «Нефтчи»сига келишга яқин эди. Агарда Арвеладзе «Нефтчи»да иш бошлаганида, унинг ортидан Озарбайжонга қайтармидингиз?

- Ҳаммаси миш-миш, холос. Шотанинг «Пахтакор»да қолиши аниқ.

- Охирги йилларда Озарбайжон чемпионатида «интрига» тушгани, унга аввалгидек қизиқиш йўқлиги айтилмоқда. Боз устига, «Симурғ», «Боку», «Ҳазар-Ленкоран» каби клублар ҳам йўқ...

- Демак, рақобат пасайган. Эсимда, сиз санаган жамоаларни меҳмонда енгиш мушкул масала эди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz