Қайднома

Қидирув

Нурилло ТЎХТАСИНОВ: «Ишонч бизга куч бермоқда»

Нурилло ТЎХТАСИНОВ: «Ишонч бизга куч бермоқда»

  11.11.2019 04:58
  0
  422
Нурилло ТЎХТАСИНОВ:  «Ишонч бизга куч бермоқда»

Cуперлига клублари яна танаффусга чиқишди, миллий ва олимпия термалари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди. Бош жамоамиз жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Саудия Арабистони термасига қарши кечадиган баҳсга ҳозирликни бошлаб юборган бўлса, олимпиячиларимиз тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланма берувчи қитъа биринчилигига тараддуднинг навбатдаги босқичига киришдилар. Эслатиб ўтамиз, Любинко Друлович шогирдлари қуръа натижасига кўра, Таиландда ўтадиган турнирда Осиё гранд­лари ҳисобланган Эрон, Жанубий Корея ҳамда Хитой билан бир гуруҳдан ўрин олишган. Форсларни сентябрь ойида ўтказилган ўртоқлик учрашувида мағлуб этган бўлсак, Жанубий Корея билан бир неча бор турли тоифалардаги мусобақаларда куч синашдик. Хитой ҳам биз учун бегона эмас. Шунчаки, тайёргарлик қанчалик пухта бўлса, мақсадга эришиш шунча осон бўлади. Буни инобатга олган ҳолда, ҳар ой кучли рақиблар билан назорат учрашувлари ташкил этилмоқда. Биз ОТЖга «Бунёдкор» клубидан жалб этилган Нурилло Тўхтасинов билан интервью уюштириб, унга шу ва бошқа мавзулар юзасидан саволлар бердик.

- Тайёргарлик жараёни қандай кет­япти?

- Ички муҳит аъло даражада. Любинко Друлович футболчиларга яхши муносабатда бўлмоқда. Мураббийлар штабининг кўрсатмаларини бажаришга астойдил ҳаракат қиляпмиз.

- Янгиликлар, ўзгаришлар, Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси ҳақида маълумот берсангиз...

- Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Кайфиятимиз аъло. Барча машқларни кўтаринки руҳда амалга ошир­япмиз. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимизга ишончимиз комил ва бу ишонч бизни янада олдинга ундамоқда.

- Футболчилар клублардан турлича ҳолатларда етиб келишади. Мазкур жараёнда терма муҳитига мослашиш қийин кечмайдими?

- Терма ихтиёрига келганда, аввалги муаммоларни унутишимиз лозим. Олимпия жамоасида тўп сураётган футболчиларнинг аксарияти бир-бирини болалигидан яхши билади. Демак, ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмаслиги шарт.

- Олимпия термамиз иштирокидаги ўртоқлик учрашувларида бир ўйин­да бошқача, иккинчи ўйинда бош­қача услуб ва тактика қўлланаётганини кўряпмиз. Умуман, ОТЖ ўзининг аниқ йўлига тушиб олганми?

- Ўйиндан ўйинга ўз услубимизни йўлга қўйиб, мукаммаллик сари интил­япмиз. Ҳар доим биринчи ўйин қийин ўтади. Чунки рақибнинг қандай ҳолатда тўп суришини билмаймиз. Мақсадимиз жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилган.

- Сизнингча, сўнгги турларда «Бунёдкор»да рўй бераётган пасайиш нима билан боғлиқ?

- Тўғри, ўйинимиз сифати бироз йўқолгандек туюлиши мумкин. Аммо ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил. Қолган турларда чиройли футбол кўрсатган ҳолда, ижобий натижалар билан мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

- «Бунёдкор»ни олдинда учта қийин ўйин кутмоқда. Термадан клубга қайтгач, бир ҳафта ичида 2 ёки 3та ўйин ўтказишга тўғри келади. Қисқаси, Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш осон бўлмайди.

- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мақсадимиз ОЧЛда қатнашиш экан, учта баҳсда бор кучимизни ишга солиб, ижобий натижа қайд этишга уринамиз. «Навбаҳор» билан биринчи даврада куч синашдик, уларга қарши қандай ўйнашни биламиз. Аммо Канчельскис қайтгач, бу жамоа ишончли ўйнай бошлади. «Пахтакор» билан ўйинда эса фақат уч очко илинжида майдонга чиқамиз. «Сўғдиёна»га қарши кечадиган баҳс эса барчасини ҳал қилиб беради.

АБДУЛАЗИЗ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz