Қайднома

Қидирув

Қўшалоқ омадсизлик

Қўшалоқ омадсизлик

  11.11.2019 10:17
  0
  437
Қўшалоқ омадсизлик

2018 йили Жесси Лингард Британия футболининг келажаги порлоқ вакилларидан бири ҳисобланарди. Тезкор ярим ҳимоячи «МЮ» асосий таркибига жойлашди, Англия термасига чақирилди, ЖЧ-2018да миллий жамоа етакчилари қаторида кўриниш берди. Бу ерда гап XXI асрдаги энг кучли Англия термаси ҳақида бормоқда. Россияда Лингард Панама дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди, бунданда муҳимроқ учрашувларда ҳам ёмон кўринмади. Гўёки, Англияда камида топ-клублар ва миллий жамоа учун сифатли ўйинчи тарбияланганди. Аммо кейинчалик Лингарддан омад юз ўгира бошлади. Sport24.ru тақдим этган қуйидаги мақола шу ҳақда.

Мана бир йилдирки, Жессига ишонч йўқолгандек. Фойда кам, самарасиз югуришлар кўп, «МЮ» мухлислари ундан норозилар: «Бу йигит майдонда нима қиляпти?». Лингарднинг статисткаси ҳам яхши эмас. 30та ўйинда атиги битта «ассисит» ва битта гол. Демакки, «гол}пас» тизими бўйича 2 очко. Эътиборлиси, мазкур ҳолатда ўртоқлик ва назорат учрашувлари ҳам инобатга олинган. Лингард ягона голини шу ўйинларнинг бирида урган: янги мавсум арафасида «Милан» дарвозасини ишғол қилган.

Маълум бўлишича, 26 ёшли англияликнинг муаммолари фақатгина яшил майдонга тааллуқли эмас экан. Бизнесда ҳам ишлари юришмаяпти. 2018 йилнинг ёзида, айнан жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокдан сўнг, Лингард хусусий либослар тизимини йўлга қўйди. Нима, Криштиану Роналду буни уддалаган-ку. Жесси эса эплай олмади.

Унга тегишли JLingz либослар бренди фақат зиёнга ишламоқда. Жуда жиддий зиёнга. Бир йил мобайнида Лингард хусусий кийимлари туфайли 200 минг фунт стерлингдан кўпроқ маблағ йўқотди, дея хабар берди Daily Mail.

Тўғри, Лингард учун бу сумма сариқ чақага тенг бўлиши мумкин. Унинг ойлик маоши 360 минг фунтни ташкил этади. Яъни йилига 4 миллиондан кўпроқ. Шундай экан, Лингард бизнесдаги муаммолар туфайли оч қолмаслиги турган гап.

Аммо барибир, қайғуришга сабаб бор: Жессининг либослари машҳурликка эришолмаяпти. Дарвоқе, бренд камтарона - англиялик футболчи логотип сифатида ўзининг голни нишонлаш услубини қўллади. Қўшимчасига, Лингарднинг бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳам унга фикрини очиқчасига айтди: «Сен кийим-кечакларинг­ни қўйиб, футбол ҳақида ўйлашинг керак».

Энг қизиғи, Лингард деярли бир йилдан буён гол урмаяпти. Сўнгги марта унинг расмий учрашувларда голни ўзига хос тарзда нишонлашини мухлислар 2019 йилнинг январида кўришганди. Шунда ҳам АПЛ ёки Чемпионлар Лигаси учрашуви эмас, «Арсенал»га қарши кечган Англия кубоги баҳсида (3:1). Шундан буён Лингарднинг «нишонлаш услуби»ни фақатгина JLingz либосларида кўриш мумкин бўляпти. Агар уни сотиб олиш истаги туғилса, албатта.

* Лингарднинг либосларини профессионал моделлардан ташқари, футболчининг ўзи ҳам расмий сайти орқали реклама қилади. Жесси уларни кийса ўзгача кўринишда бўлади.

* JLingz маҳсулотларининг нархи нисбатан оддий. Футболкалар 20-30, капюшонли свитерлар - 45, куртка - 55 фунт туради. Англия учун бу қиммат эмас.

* Лингарднинг дўконидан нафақат эркаклар, балки аёллар ва болалар либосларини ҳам харид қилиш мумкин. Кийим-кечаклар тури анча чегараланган: фақат футболка, капюшонли свитер, куртка ҳамда иштонлар бор, холос.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz