Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди

  11.11.2019 05:30
  0
  265

Январь ойида Тайланд яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин ўтказган Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугундан машғулотларни БААда давом эттиради.  Куннинг биринчи ярмида Дубайга етиб келган олимпиячиларимиз “Time Grand” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса БАА футбол ассоциацияси майдонида илк машғулот ўтказилди.


Қайд этиш жоиз, олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро дўстлик мусобақаси”да иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари давомида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари мазкур мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боришади.


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк учрашувини 13 ноябрь куни Ироқ олимпия термасига қарши ўтказади.


Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 








































Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz