Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов ҳозирча 4 футболчига жавоб бериб турди

Вадим Абрамов ҳозирча 4 футболчига жавоб бериб турди

  11.11.2019 17:00
  0
  350
Вадим Абрамов ҳозирча 4 футболчига жавоб бериб турди

Биласиз, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда. Қирғизистонга билан ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоа ихтиёрини бир неча футболчи тарк этди.

Шароф Муҳиддинов ва Аброрбек Исмоилов Олимпия терма жамоаси билан бирга БААга халқаро турнирга йўл олишди. Шунингдек, сал аввал Азиз Ғаниев ҳам олимпиячилар сафига бориб қўшилган эди. Акбар Исматуллаев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов ва Ҳумоюн Муртозаевлар эса ўз клубларига йўл олишди. Уларга терма жамоа мураббийлар штаби томонидан ушбу йиғин давомидаги меҳнати ва жамоа тайёргарлигига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб ўтилди. Ушбу футболчилар терма жамоага номзод сифатида мураббийларнинг доимий кузатувида бўлишади.

***
Айтганча 14 ноябрь куни Саудия Арабистони термаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон термасига қарши баҳс олиб боради. Бугун Эрве Ренар бошчилигидаги саудияликлар "Локомотив" стадионида расмий машғулот ўтказишди.

ФОТО: Миржалол Норматов

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz