Қайднома

Қидирув

ИСПАНИЯ ТЕЛЕКАНАЛИ ТАХМИНИ

ИСПАНИЯ ТЕЛЕКАНАЛИ ТАХМИНИ

  12.11.2019 14:41
  0
  83
ИСПАНИЯ ТЕЛЕКАНАЛИ ТАХМИНИ

Испаниянинг TV3 телеканалида Россия футболининг сиёсат билан боғлиқлиги ҳақида сюжет намойиш этилди. Жумладан, журналист Манель Алиас Els Matins дастурида собиқ иттифоқ даврида ЦСКА Мудофаа вазирлиги билан алоқадор бўлгани ва бундан футболчиларни ўз томонига оғдиришда фойдалангани ҳақида гапирди. «Динамо» эса Ички ишлар вазирлигига қараган ва бошқа клублардан ўйинчиларни осонгина олиб қўйган. Алиаснинг таъкидлашича, грандлардан биргина «Спартак»нинг сиёсатга алоқаси бўлмаган, шунинг учун у «халқ жамоаси» мақомини олган. Испаниялик журналист Россияда айни пайт сиёсат футболга унчалик аралашмасада, халқ орасида «Зенит»нинг мамлакат президенти Владимир Путинга тегишли эканлиги ҳақида гап борлигини таъкидлади. Шунингдек, «Ахмат»ни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров назорат қилишини эслатди. Тўғри, Алиас шунинг баробарида Путин футболдан кўра, дзюдони кўпроқ яхши кўришини ҳам қўшиб қўйди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz