Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: РАШИДОВДАН «АЛ-САДД»ГА «СОВҒА»

Легионерларимиз: РАШИДОВДАН «АЛ-САДД»ГА «СОВҒА»

  13.11.2019 03:46
  0
  170
Легионерларимиз: РАШИДОВДАН «АЛ-САДД»ГА «СОВҒА»

Чиройли гол. Ўзбе­кис­тон миллий жамоаси аъзоси Отабек Шукуровнинг клуби - «Ал-Шаржа» БАА Премьер-лигаси 7-турида «Ал-Жазира» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз мазкур ўйинда тўлиқ 90 дақиқа тўп суриб, 20-дақиқада чиройли гол муаллифига айланди. «Шаржа» мазкур ғалаба эвазига очколари сонини 19тага етказди ва чемпионатда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. «Хорфаккан» (Темурхўжа Абдухолиқов жамоаси) эса «Ажман» майдонидан 1 очко билан қайтди - 1:1. Терма жамоамиз ҳужумчиси гарчи гол урмаган бўлсада, бутун 90 дақида давомида фаоллик кўрсатди.

«Дубль Қ пас». Таркибида Сардор Рашидов тўп сураётган «Қатар СК» Юлдузлар лигаси 10-турида сенсацион ғалабага эришди. Ҳар ҳолда, жорий мавсум яхши старт олмаган жамоанинг Хави бошқарувидаги «Ал-Садд» майдонида 3:0 ҳисобида устун келишини ҳеч ким кутмаганди. Қувонтирадиган томони, мазкур учрашувда бош қаҳрамон ролида айнан Рашидов гавдаланди. У бир-биридан чиройли 2та гол муаллифига айланишдан ташқари, Кайке томонидан урилганига ассистентлик ҳам қилди.

Яна бир «қуруқ» ўйин... «Ростов» Россия Премьер-лигаси иккинчи даврасини ўта омадсиз бошлади. Валерий Карпин шогирдлари ўз майдонида аутсайдерлардан бири - «Тамбов»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди - мутлақо кутилмаган натижа. Ушбу учрашувни одатдагидек, «Ростов» бошланғич таркибида бошлаган Элдор Шомуродов майдонни яна голсиз тарк этди. Дарвоқе, клуб расмий сайтида чемпионат биринчи даврасидан сўнг жамоанинг «Гол Қ пас» тизими бўйича энг яхши кўрсаткичга эга футболчилари рўйхатини эълон қилинди. Табиийки, 1-ўринда 10та гол ва 3та самарали узатма билан Шомуродов бормоқда.

1. Элдор Шомуродов - 13 очко (10та гол ва 3та самарали узатма)

2. Алексей Ионов - 10 очко (4та гол ва 6та самарали узатма)

3. Хорен Байрамян - 6 очко (4та гол ва 2та самарали узатма)

Вадим Афонин («Оренбург») ва Виталий Денисов («Рубин») эса майдонга тушишгани йўқ.

Қуйи лигада... Ижара келишуви асосида «Нефтехимик» шарафини ҳимоя қилаётган Вагиз Галиулин Россия иккинчи дивизиони навбатдаги тури доирасида «Луч»га қарши кечган баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Учрашув давомида кўтаринки кайфиятда тўп сурган ҳамюртимиз 81-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берганини ҳам маълумот сифатида келтириш ўринли. Япония элит лигасидаги ягона вакилимиз Фозил Мусаев «Жубило Ивата»нинг «Токио»га қарши кечган ўйини 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz