Қайднома

Қидирув

Дарғазаб қоидабузарVAR мониторини тепди

Дарғазаб қоидабузарVAR мониторини тепди

  13.11.2019 09:47
  0
  148
Дарғазаб қоидабузарVAR мониторини тепди

«Монако»нинг «Сент-Этьен»га ютқазиши (0:1) фақат натижа нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлгани йўқ. Князликлар ўйинни бир киши кам ҳолда якунлашди: 92-дақиқада Рубен Агилар ҳакам томонидан четлатилди. Бунга қадар у 23 дақиқа ўйнашга улгурганди, жамоасини қутқариб қололмади, лекин тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Реферининг қарори Агиларни ғазаб отига миндирди. Футболчи майдонни тарк этаётганда, VAR мониторини тепди.

Қизиғи, Рубен четлатилган вазиятда видеотакрорлар тизими ишлатилмаганди. Бунга қадар эса VAR «Сент-Этьен» аъзоси Фофанга кўрсатилган қизил карточканинг бекор қилинишига сабаб бўлганди. Ўша вазиятда ўйин қоидаси бузилишидан аввал офсайд қайд этилгани ҳакамлар назаридан четда қолиб кетган экан. Агиларнинг ҳолатида эса қарорни юмшатиш учун ҳеч қандай сабаб топилмади.

Шу тариқа Агилар жорий мавсумда иккинчи марта майдондан четлатилди. У август ойида ўтказилган «Мец»га қарши баҳсда ҳам қизил карточкага лойиқ кўрилганди. Қизиғи, «Монако» - «Сент-Этьен» қарама-қаршилигидан тўрт кун аввал бўлиб ўтган «Марсель» билан ўйинда Рубен жуда фаол тўп сурганди. Ўша учрашувда у ғалаба голига муаллифлик қилишдан таш-қари, биринчи тўп киритилаётганда Огустинга ассистентлик вазифасини ўтаганди.

ЖАҲОНГИР тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz