Қайднома

Қидирув

Саудиялик Муҳаммад Ал Бурайк ОЧЛ финалининг "Энг яхши футболчиси" деб топилди

Саудиялик Муҳаммад Ал Бурайк ОЧЛ финалининг "Энг яхши футболчиси" деб топилди

  13.11.2019 09:02
  0
  97

Осиё чемпионлар лигаси биринчи финал ўйинида "Ал Ҳилол" ўз майдонида ғалабага эришди. Саудия Арабистонининг энг номдор клубларидан бири "Ал Ҳилол" бу мавсум ОЧЛ финалига чиқиб, Ар Риёдда кечган биринчи учрашувда Япониянинг "Урава Редс" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

ОФК сайти ўз одатига кўра учрашувнинг "Энг яхши футболчиси"ни аниқлади ва бу номга "Ал Ҳилол"нинг 2-рақамдаги ўйинчиси Муҳаммад Ал Бурайк лойиқ кўрилди. Охирги уч йилда иккинчи бор финалда ўйнаган Ал Бурайк учрашувни аъло даражада ўтказди. Қолаверса айнан унинг етказиб берган тўпи голга айланди. Қизиғи шундаки, икки йил олдинги ОЧЛ финалида ҳам шу футболчи энг яхши деб топилганди.

Муҳаммад Ал Бурайк (суратда ўнгдан биринчи) ўйиндан кейин жамоадошлари билан ғалабани нишонламоқда...
***

Шанба оқшоми Саудия Арабистони пойтахти - Ар-Риёдда ОЧЛ-2019 финали илк учрашуви ўтказилди. Унда «Ал-Ҳилол» ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Демак, барчасига 24-санада «Урава Редс» майдонида бўладиган жавоб баҳси ойдинлик киритиб беради.

9 ноябрь

«АЛ-ҲИЛОЛ» (С.Арабистони) - «УРАВА РЕДС» (Япония) - 1:0 (0:0)

Ар-Риёд. King Saud University Stadium стадиони.

Гол: Каррильо (60).

«Ал-Ҳилол»: Майюф, ал Бурайк, Чжан, Булайҳий, ал Шаҳроний, Каррильо, ал Фараж, А.Отайф (ал Обид, 87), ал Доссарий, Жовинко (Канно, 89), Гомис.

«Урава Редс»: Фукусима, Иванами, Сузуки, Макино, Хасиока, да Сильва Перрейра, Аоки, Сэкине (Томоя Угадан, 85), Нагасава (Сугимото, 75), Мессиас, Короки.

Жавоб учрашуви: 24 ноябрь (якшанба).

 


Манба: the-afc.com, championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz