Қайднома

Қидирув

Муваффақият сири жаримадами?

Муваффақият сири жаримадами?

  13.11.2019 11:14
  0
  97
Муваффақият сири жаримадами?

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард интизомни бузган футболчиларга нисбатан молиявий жарималарни жорий қилди.

Daily Mail хабарига кўра, машғулотга кеч қолиш ҳар бир футболчига 20 минг фунтга тушади. Агар футболчи жароҳати ҳақида дам олиш кунларигача ёки машғулот бошланишига 1,5 соат қолгунча маълум қилмаса, 10 минг фунт тўлайди.

Клуб тадбирларида иштирок этмаслик, шунингдек, мураббийларни огоҳлантирмасдан клуб автобусида стадионни тарк этмаслик 5 минг фунт жаримага сабаб бўлади.

Ўйинга ёки сафарга жўнашга кеч қолиш, даволаниш муолажаларига вақтида келмасликнинг оқибати 2,5 минг фунтга тенг.

Футболчининг телефони ошхонада ёки жамоа йиғилишида жиринглаб қолса 1 минг фунт жарима. Ўйин куни клуб экипировкасида бўлмаслик, шунингдек, чигалёзди машғулотига кеч қолишлик ҳам шунча қийматга баҳоланган.

Жарималар 14 кун ичида тўланиши шарт. Акс ҳолда уларнинг қиймати 2 баробар ошади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz