Қайднома

Қидирув

Goal нашри лауреати Месси эмас

Goal нашри лауреати Месси эмас

  13.11.2019 12:19
  0
  99
Goal нашри лауреати Месси эмас

Goal интернет нашри ўз талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши футболчиларини эълон қилди.

Биринчи ўринга «Ливерпуль» ва Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк лойиқ кўрилди. Футболчи 2019 йилда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, Нидерландия таркибида Миллатлар Лигаси финалига чиқди.

Иккинчи ўрин «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига насиб қилди. «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учинчи ўринга қўйилди. «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду рейтингда тўртинчи бўлди.

Goal талқини бўйича 2019 йилнинг энг яхши футболчилари:
1. Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Нидерландия)
2. Лионель Месси («Барселона», Аргентина)
3. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср)
4. Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия)
5. Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал)
6. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия)
7. Алисон Бекер («Ливерпуль», Бразилия)
8. Френки де Йонг («Аякс» / «Барселона», Нидерландия)
9. Бернарду Силва («Манчестер Сити», Португалия)
10. Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен», Франция)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz