Қайднома

Қидирув

Муҳим баҳс арафасида

Муҳим баҳс арафасида

  14.11.2019 05:47
  0
  330
Муҳим баҳс арафасида

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022|ОК-2023 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони термасига қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўрди. Қирғизистон жамоаси билан бўлган учрашувдан сўнг айрим футболчиларга жавоб бериб юборилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти маълумот берди.
Шароф Муҳиддинов ва Аброрбек Исмоилов олимпия термаси билан БААга йўл олишди. Аввалроқ Азиз /аниев ҳам олимпиячилар сафига бориб қўшилганди. Акбар Исматуллаев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов ва Ҳумоюн Муртазоевлар эса ўз клубларига йўл олишди. Термамиз мураббийлар штаби уларга ушбу йиғин давомидаги меҳнатлари ва жамоа тайёргарлигига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди. Ушбу футболчилар миллий жамоага номзод сифатида мураббийларнинг доимий кузатувида бўлишлари таъкидланди. Илк бор йиғинга жалб қилинган Мурод Ҳолмуҳаммедов термада қолдирилди.

Бош жамоамизга тааллуқли яна бир хабар: Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини россиялик агент бевосита стадиондан кузатди. Маълумотларга кўра, россиялик Юрий Белоус мазкур баҳсда бош жамоамиз сафида ҳаракат қилган «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Хуршид /иёсовнинг ҳаракатларини кузатган. Белоус «Футбол Маркет» компанияси директори ҳисобланади. У маълум муддат «Ростов» клуби бош директори, «Локомотив» клуби вице-президенти лавозимларида ишлаган, «Москва» ҳамда «Торпедо» жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. Агар ушбу мутахассисга /иёсовнинг ўйини маъ­қул келган бўлса, тез орада Россия клубларида яна бир легионеримиз тўп суриши эҳтимоли мавжуд.

Қайд этиш керакки, Хуршид /и­ё­сов Қирғизистон термасига қарши ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушиб, учрашувнинг 70-дақиқасида захирага олинди. Элдор Шомуродовдан кейин яна бир футболчининг хорижликлар эътиборига тушгани «Бунёдкор»нинг ютуғи ҳисобланади, албатта.

Бевосита миллий жамоамизнинг тайёргарлигига келсак, навбатдаги учрашувга мураббийлар штабидан тортиб, терманинг барча ходимларигача жиддий ёндашишди. Шу жумладан, футболчилар ҳам. Термамиз ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев саудияликларга қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашаркан, бу борада маълумот бериб ўтди.

- Кўз тегмасин, кайфиятимиз аъло. Барчамиз бир ёқадан бош чиқарсак, ижобий натижага эришамиз. Қўрқув ва ҳаяжон йўқ. Насиб қилса, халқимизга чиройли ўйин ва ғалабани тортиқ қиламиз. Барча бу ўйинга жиддий қарамоқда. Рақибни ўргандик. Саудияликлар одатда ҳужумкор ва агрессив ўйин кўрсатишади. Биз эса бунга қарши ўз ўйинимиз билан жавоб қайтарамиз, - дейди Тўхтахўжаев.

Миллий жамоамиз вингери Достон Ҳамдамов ҳам муҳим учрашув арафасида фақат позитив фикрлар билдирди: «Қирғизистон термаси билан ўтказилган ўйинни эсдан чиқариб, бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратдик. Тайёргарлик рисоладагидек олиб борилди. Стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришини кутяпмиз. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга қўшимча куч бағишлаб, ғалабага замин яратиши аниқ. Жамоамиз бўлажак баҳсда аввалгиларидан фарқланадиган услубни танлаши мумкинми? Очиғи, билмадим. Мураббий кўрсатмалари асосида тўп сурамиз. Мақсад битта - ғалаба. Ҳаммамиз боримизни шу ўйинга берамиз. Ким асосий таркибда майдонга тушишидан қатъий назар, термамизга ёрдам бериши лозим».

ДарвоҚе!

Ўзбекистон миллий жамоасининг Саудия Арабистони билан ўйиндан олдинги машғулотларини FIFA TV каналининг ижодий гуруҳи тасвирга олди. Учрашув якунлангач, ушбу мавзудаги «Road to Qatar 2022» ҳужжатли фильми тайёрланади ва у яқин орада эфирга узатилади. Айтиш жоизки, FIFA TV жаҳон чемпионати саралаш баҳслари пайтида гуруҳлардаги потенциал фаворитлар мамлакатида меҳмон бўлиб, шундай фильмлар тайёрлашади. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, ФИФА мутахассислари Ўзбекистон термасининг саралаш баҳсларидаги имкониятларини юқори баҳолашмоқда.
***
Кеча Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари «Пахтакор» стадионида ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказди. Шунинг­дек, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида анъанавий матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Қоидага мувофиқ, ОАВ машғулотлар  жараёнининг дастлабки 15 дақиқасини бевосита кузатиб боришди.

* * *

Кўпчиликни қизиқтираётган масала - Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини ким бошқаради? ОФК тайинловига кўра, бугунги баҳс­да япониялик ФИФА рефериси Рюжи Сато бош ҳакам ролини бажаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Хироши Ямагучи ва Жун Михара ёрдам беришади.  Захира ҳаками ҳам Япониядан - Юдаи Ямамото.

ЎЗБЕКИСТОН - САУДИЯ

АРАБИСТОНИ

14 ноябрь. Соат 17:00. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Қанот ҳакамлари: Хироши Ямагучи (Япония), Жун Михара (Япония)

Захира ҳаками: Юдаи Ямамото (Япония)

Назоратчи: Умар Мусо Халаф Абу Лум (Иордания)

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz