Қайднома

Қидирув

Хаби Алонсо Мюнхенга қайтадими?

Хаби Алонсо Мюнхенга қайтадими?

  14.11.2019 09:32
  0
  292
Хаби Алонсо Мюнхенга қайтадими?

Айни пайт «Реал Сосьедад»нинг иккинчи жамоасига устозлик қилаётган Хаби Алонсо «Бавария» бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин. The Athletic маълумотларига қараганда, мюнхенликлар айни пайт Маурисио Почеттино («Тоттенхэм»)га асосий номзод сифатида қарамоқда. Лекин испаниялик ёш мутахассисни таклиф этиш варианти ҳам йўқ эмас. Эслатма, Хаби Алонсо 2014-2017 йиллар оралиғида айнан «Бавария» шарафини ҳимоя қилган ва футболчилик фаолиятини Мюнхен жамоасида якунлаган эди.

Айтганча, "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Мюнхен «Бавария»сида иш бошлаш имкониятини жуда паст баҳоламоқда. «Ҳа, клуб вакиллари менга мурожаат этишди, лекин бу ишга даъвогар эмасман. Ҳар ҳолда, «Бавария» бошқарувини қўлга олишим эҳтимоли жуда паст», - деди француз мутахассиси Metro нашри мухбирларига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz