«Арсенал» директори Рауль Санллехи клубнинг ички кенгашида бош мураббий Унаи Эмерини тўла қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. «Ҳа, мавсумнинг ҳозирги босқичида қайд этилаётган натижалардан хафамиз. Бу борада мухлисларимиз эътирозини тушунамиз, албатта. Лекин Эмери ва футболчиларни қўллашга мажбурмиз. Мавсум учун белгиланган вазифаларни бажариш учун вазиятни тезда ижобий томонга буриш керак. Муҳими, Эмери бу ишни уддалай олишига ишонамиз - ҳозирги шароитда энг муносиби айнан унинг ўзи. Барчамиз ўзгариш йўлида фаол ишлаяпмиз ва саъй-ҳаракатлар самара келтиришига шубҳа қилмаймиз. Агар шу мураккаб ҳолатда бирлашишни уддаласак, кучимизга куч қўшилади, натижалар ўз-ўзидан яхшиланади», — дея Санллехи сўзларидан иқтибос келтирди The Sun нашри.
Evening Standard нашри сал бошқача мазмунда хабар тарқатди. Унда таъкидланишича, «Арсенал» раҳбарияти Унаи Эмери олдига аниқ талаб қўйган - испаниялик мутахассис кейинги 6та ўйинда вазиятни ўнглаши шарт, акс ҳолда, у истеъфога чиқарилади. Хуллас, жамоа «Саутгемптон», «Айнтрахт», «Норвич», «Брайтон», «Вест Хэм» ва «Манчестер Сити»га қарши кечадиган навбатдаги 6та учрашувда имкон қадар кўп очко олиши шарт.
Манба: iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20