Қайднома

Қидирув

Лео нимани ўйлаяпти?

Лео нимани ўйлаяпти?

  14.11.2019 17:45
  0
  307
Лео нимани ўйлаяпти?

«Барселона» етакчиси Лионель Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Marca нашри тарқатган хабарда таъкидланишича, аргентиналик 32 ёшли юлдуз ҳозирги келишув охирига қадар «Камп Ноу»да қолишини маълум қилди. Бироқ у келаси ёзгача янги шартнома масаласида гапирмоқчи эмас. Унинг ўзи буни оддий изоҳламоқда - футболчи жисмоний ҳолатига қараб, бир тўхтамга келар экан. Оддий айтганда, Лео юқори савияда ўйнашга қурби етишига ишонч ҳосил қилгачгина янги шартнома тузмоқчи. Аслида Месси фаолиятини айнан «Барселона»да якунлаш нияти борлигини кўп бора айтган. Бироқ ҳозирда унинг нималарни ўйлаётгани қоронғу.

Дарвоқе, «Барселона» раҳбарияти «Сельта»га қарши кечган ўйинда Лионель Мессига кўрсатилган сариқ карточка юзасидан шикоят ёзди. Каталония клуби иддаосига кўра, аргентиналик футболчи қоидани бузмаган ва ҳакам ўйиннинг 39-дақиқасида шунчаки, адашиб, уни огоҳлантирган. «Сельта» айни шу вазият учун белгиланган жарима зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирганди. Хуллас, «Барселона» Ла Лига Тартиб-интизом қўмитасига тегишли ҳужжатларни тақдим этди ва Леога кўрсатилган сариқ карточка бекор қилинишига шубҳаланмаяпти. Маълумот учун, 32 ёшли юлдуз жорий мавсумда «Барселона»нинг барча турнирлар доирасидаги 11та ўйинида қатнашиб, «Гол Қ пас» тизими бўйича 14 очко (9та гол ва 5та самарали узатма) тўплади.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz