Қайднома

Қидирув

Бош номзод - Лучано Спаллетти

Бош номзод - Лучано Спаллетти

  14.11.2019 18:47
  0
  338
Бош номзод - Лучано Спаллетти

Италиялик Лучано Спаллетти «Фиорентина» бошқарувини қўлга олса, ажабмас. Firenze Viola маълумотларига кўра, Флоренция клуби раҳбарлари амалдаги бош мураббий Винченцо Монтелланинг ҳозирги ишидан қониқиш ҳосил қилаётганлари йўқ. Хусусан, «Фио» «А» серия 12-турида «Кальяри»га 2:5 ҳисобида ютқазгач, жамоа мутасаддилари мураббийни алмаштириш масаласида жиддийроқ ўйлай бошлашди. Ўз ўрнида таъкидлаш керак, Спаллетти ва «Интер» ўртасидаги шартнома ҳали бекор қилинган эмас. Томонлар ҳозирга қадар 2021 йилгача мўлжалланган келишувнинг компенсацияси юзасидан бир тўхтамга келолмаяптилар.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz