Қайднома

Қидирув

Ракурс: Гастролёр Адвокаат

Ракурс: Гастролёр Адвокаат

  15.11.2019 10:00
  0
  403
Ракурс: Гастролёр Адвокаат

Қария Дик Адвокаат яна ишга қайтмоқда. «Зенит»дан кетгач, 10 йил давомида 6та мамлакатнинг 11та жамоасида фаолият юритишга улгурган нидерландиялик тажрибали мутахассис энди «Фейеноорд»ни яна равон йўлга олиб чиқиши керак. Эредизион грандларидан бири айни пайт сира ўзига ўхшамаяпти. Жамоанинг 1та ўйинда ўртача ҳисобда деярли 2тадан гол қўйиб юбораётгани кўп нарсадан далолат...

Дик Адвокаатга келсак, у «Зенит» билан хайрлашгач, 10 йил давомида вақтинча менежер ролига идеал даражада мослашди. Ҳар ҳолда, кўпни кўрган мутахассис бу оралиқда бирор иш жойида 1 йилдан ортиқ ушланиб турмади, фақат Россия термасини инобатга олмаганди. Энг асосий факт шуки, қария Дик мураббийлик фаолиятига 3 марта (!) нуқта қўйди ва маълум муддатдан кейин нуқтани вергулга айлантириб, яна катта футболга қайтди. Дейлик, 2013 йили ПСВ бошқарувида Нидерландия чемпионати кумуш медалини ютгач, Эредивизионда бошқа бирор жамоага устозлик қилмаслигини баралла айтганди. «Бўлди, маҳаллий чемпионатдаги миссиям тугади. Энди Эредивизионда бошқа ишламайман», - деганди Адвокаат. Бироқ кейинчалик Нидерландиянинг яна 3та клуби (!)да кўриниш берди. Жаноб Дик 2015 йили «Сандерленд»дан кетишга чоғланди ва мавсум якунида мураббийлик фаолиятини батамом тугатишини эълон қилди, лекин кейинроқ шартномаси муддатини узайтирди. Ниҳоят, жорий йил «Утрехт»дан кетгач, буни футбол билан видолашув сифатида изоҳлади. Қарангки, бу сафар атиги 5 ой ишсиз юрди, холос.

Умуман олганда, «Зенит»нинг Европа суперкубоги соҳибига айланишини таъминлаган мураббий шундан кейин атиги 1та соврин ютди - 2012 йили ПСВ билан Нидерландия суперкубогини. 2015 йили эса Адвокаат «Сандерленд»да иш бошлаб, клубни АПЛда олиб қолишга уринди ва бу вазифани уддалади. «Қора мушуклар» якуний турнир жадвалида 16-поғонадан жой олишганидан кейин мураббий кетишни ихтиёр этди, лекин уни яна бир мавсум ишлашга кўндиришди. Бундан ҳеч қандай наф чиқмади - «Сандерленд» янги чемпионатда жуда ёмон старт олгач, раҳбарият октябрь ойида нидерландиялик мутахассисга жавоб берди. Ўша вақт «қора мушуклар» АПЛ жадвалининг 19-қаторида эдилар. Адвокаатнинг Нидерландия миллий жамоасидаги уриниши янада омадсиз якунланди. «Лоларанглар» ЖЧ-2018 саралашида улкан муваффақиятсизликка йўлиқишгач, табиийки, Дик дарҳол истеъфога чиқарилди. Лекин у миллий жамоадан рекордчи сифатида кетди: 37та ғалаба. Нидерландия термаси тарихидаги бошқа бирор мураббий бундай кўрсаткич билан мақтанолмайди. «Утрехт»даги иш ҳам Адвокаатга айтарли муваффақият келтиргани йўқ. Кўрамиз, у «Фейеноорд»да нима каромат кўрсатаркин...?


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz