Қайднома

Қидирув

Швед лигаси: Телбавор мавсум ва...

Швед лигаси: Телбавор мавсум ва...

  15.11.2019 11:03
  0
  345
Швед лигаси:  Телбавор мавсум ва...

Швецияда навбатдаги мавсум якунига етди. Юқори дивизионда дебютант футболчи энг яхши тўпурар бўлди, олтин медаль тақдирига эса охирги турда ойдинлик киритилди. Бу йил Швеция чемпиони мақомига асосан 3та клуб даъвогарлик қилди: «Юргорден», «Мальмё» ва «Хаммарбю». Шу тариқа аввалги 3та мавсумда кучли иккиликдан жой олган АИК совриндорлар қаторидан четга чиқди...

«Юргорден» чемпионликни нишонлаш учун охирги турда «Норчепинг» билан баҳсда дуранг натижа қайд этса, кифоя қиларди. Бироқ фаворит клуб учрашувнинг биринчи бўлимини ўта омадсиз ўтказиб, танаффусга 0:2 ҳисобида чиқиб кетди. Натижада ўша паллада «Мальмё»нинг «олтин» ютиш имконияти кескин ортди. «Хаммарбю»-чи? Ушбу жамоа аслида очколар бўйича «Мальмё» билан тенг эди, аммо ўзаро ўйинлар ҳисоб-китобига кўра (4:1 ва 0:2), айнан мальмёликлар онлайн-тизимида маълум муддат турнир жадвали пешқадамига айланишди. Кейин эса «Юргорден» барчасини ўзгартириб юборди: жамоа «Норчепинг»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимига мутлақо бошқача кайфиятда тушиб, рақиб дарвозасига 2та гол урганча керакли натижа (2:2)га эришди ва 14 йиллик танаффусдан сўнг Швеция чемпиони бўлди. Дарвоқе,  ПСВ клуби ва Швеция терма жамоаси афсонаси Андреас Исакссон 2016 йили «Юргорден»га қайтганди. Тажрибали кипер фаолиятига нуқта қўйишдан аввал мамлакат чемпионатида зафар қучишни хоҳлашини яширмади, аммо бу орзуси амалга ошмади. Зеро, Исакссон 2018 йили қўлқопларини михга илди. Эҳ, у яна 1 йил сабр қилганида, эҳтимол, «Юргорден» билан ғолиблик шукуҳини туярмиди?

Чемпионатнинг энг яхши тўпурарига аталган соврин Швеция лигасида илк мавсумини ўтказган «нотаниш» футболчига насиб этди - Муҳаммад Буйя Турай  (Сьерра-Леоне)га. Ўтган йили камтарин «Сент-Труйден» ушбу ҳужумчи учун 1,8 миллион евро тўлаганди. Аммо Буйя Турай Бельгияда ўзини кўрсатолмади, боз устига, маҳаллий мухлислар билан жанжаллашди (1-2 ўйин якунида ҳаттоки, фанатларга миннатдорчилик билдиришни ўзига эп кўрмади). Оқибатда «Сент-Труйден» ўз тарихидаги энг қимматбаҳо футболчини ижара келишуви асосида Швецияга юборишдан ўзга чора тополмади. Мана, Буйя Турай Алсвенскан жамоасидаги дебют мавсумидаёқ 29та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди, яна 5тасига ассистентлик қилди. Муҳими, 15та гол африкаликнинг энг яхши снайпер бўлишига кифоя қилди. Буйя Турай энди «Сент-Труйден» ихтиёрига қайтади, чунки ижара шартномаси муддати 1 декабрь куни якунига етади. Аслида «Юргорден» уни ўз сафида олиб қолмоқчи, аммо бельгияликлар футболчи эвазига 2 миллион евро сўрашмоқдаки, бу Швециянинг янги чемпиони учун ақлга сиғмас сумма ҳисобланади.

Турнир жадвали қуйи қисмида ҳам триллер кузатилди. 10 йил аввал Швеция чемпионига айланган «Кальмар» энди «плей-офф» ўйинларида элитада «жон» сақлаб қолишга уриниб кўради. Агар «Сундсвалль» ёки «Эскильстун» охирги турда ғалаба қозонганидами, 10 йил олдинги чемпион тўғридан-тўғри пастга «қуларди»...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz