Қайднома

Қидирув

"Интер" ва "Юве"да нима гаплар?

"Интер" ва "Юве"да нима гаплар?

  16.11.2019 00:08
  0
  316

Corriere dello Sport нашри хабарига мувофиқ, «Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс ёзда «Интер» сафини тўлдириши мумкин. Чунончи, бельгиялик футболчи ва Неаполь клуби ўртасидаги шартнома муддати жорий мавсум якунида ўз кучини йўқотади. Демак, 32 ёшли Дрис миланликлар билан эркин агент мақомида келишувга эришиши мумкин. Маълум бўлишича, Мертенс ва «Интер» ўртасида «2+1» кўринишида шартнома тузиш бўйича оғзаки келишув бор. Унга мувофиқ, Дрис Милан клубида 6 миллион евро миқдорида маош олади, бунга қўшимча тарзда бонуслар ҳам белгиланади.

«Ювентус» эса ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи «Локомотив»га қарши кечган ЕЧЛ 4-тур ўйинидаги голига алоҳида изоҳ берди. «Ўша пайт дарвозабон тўпга яқинроқ турган ва унга улгурадигандек туюлди. Ўша вазият гол билан якунланишини чин дилдан хоҳлаганим учун тўпга тегиндим. Криштианудан бунинг учун узр ҳам сўрадим», - деди Рэмзи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz