Қайднома

Қидирув

Футбол сиёсатдан холи бўлса...

Футбол сиёсатдан холи бўлса...

  16.11.2019 09:57
  0
  390
Футбол сиёсатдан холи бўлса...

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг «Телеграм»даги канали орқали маълум қилишича, Баҳрайн ва БАА футбол ассоциациялари Кўрфаз кубогида қатнашиш истагини билдиришди.

Айтишларича, Саудия Арабистони ҳам ё худди шундай баёнот билан чиққан ёки яқин орада буни эълон қилади. Бу жараённинг ўзига яраша иккита ёқимли жиҳати бор. Биринчидан, ушбу учта мамлакат бунга қадар мазкур турнирни назар-писанд қилмаётгандилар. Уч йил аввал Қатар ва унга қўшни уч мамлакат ўртасида вужудга келган сиёсий инқироз футболга ҳам таъсир кўрсатмай қолмасди. Лекин афтидан, миллионлар ўйини миллатларни яраштиришда дастлабки қадамларни қўядиган кўринади.

Иккинчидан, Кўрфаз кубоги бошланишига бир ҳафтадан кўпроқ вақт қолди. Энди турнир формати нима бўлади? Тақвим, мусобақанинг бошланиши ва якунланиши масаласи қай тариқа ҳал этилади? Ушбу савол Кўрфаз мамлакатлари футбол федерациясини бироз қийнагани бор гап. Улар мазкур масалани тезда ҳал этишга киришдилар.

Умуман, турнир 24 ноябрда бошланиб, 6 декабрда тугаши режалаштирилганди. Аммо энди 24 ноябрда «Ал-Ҳилол»нинг ОФК Чемпионлар Лигасидаги жавоб ўйинини ўтказиши ҳам инобатга олиниши лозим. 11 декабрда эса «Ал-Садд» Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки учрашувида майдонга тушиши кўзда тутилган. Ҳа, мазкур ҳолатда мувозанатни топиш осон эмас.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz