Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, бир суткада 2 та ўйин ўтказишaди...

Ишонаверинг, бир суткада 2 та ўйин ўтказишaди...

  16.11.2019 10:40
  0
  367
Ишонаверинг, бир суткада 2 та ўйин ўтказишaди...

17.12.2019. Лига кубоги чорак финали. «Астон Вилла» - «Ливерпуль»

18.12.2019. Клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали. Номаълум рақиб - «Ливерпуль»

Тақвимнинг бундай тус олиши ҳақида «Ливерпуль» ва «Арсенал»нинг Лига кубоги доирасидаги чиройли ўйинидан кейин ҳам гапирилганди. Ўшанда асосий вақт 5:5 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида «қизиллар» ғолиб чиқишганди. Юрген Клопп Англия футболи раҳбариятидагиларнинг барчаси «канонирлар»га мухлислик қилишгани, акс ҳолда «Ливерпуль» учрашув бошқа муддатга кўчирилмаса, Лига кубогига бойкот эълон қилиши мумкинлигини билганликларини таъкидлади. Ўйин кўчирилмади, у ўзига хос бойкот асосида ўтказилади.

 

Икки хил таркиб, аммо бу ҳеч нимани англатмайди

«Ливерпуль» расмий сайтида мавжуд ҳолат бўйича баёнот берилди. Эътиборлиси, клубнинг ўзи Лига кубоги ўйини туфайли вужудга келган вазиятдан мамнун: «Гарчи бу идеал сценарий бўлмасада, шу тариқа турнирга бўлган қизиқишни орттиришди, бошқа клублар қатори бизга ҳам ўзига хос мотивация беришди».

«Ливерпуль» ўйинга муқобил саналарни тақдим этишгани учун Анг­лия футболи раҳбарларига ташаккур билдирди, гарчи уларнинг ҳеч бири «қизиллар»ни қониқтирмаган бўлса ҳам. Тақвим бўйича бошқа шов-шувли гап-сўзлар йўқ. Фақатгина «Ливерпуль» Клублар ўртасидаги ЖЧ ва Лига кубогида икки хил таркиб билан қатнашиши эълон қилинди.

EFL Лига кубогининг турли бос­қичларида бир-биридан мутлақо фарқ­ланадиган икки хил таркибдан фойдаланишни тақиқлайди. Бу турнирнинг расмий сайтидаги баёнотда очиқ-ойдин кўрсатилган. Бунга жавобан «Ливерпуль» ҳаммаси яхши бўлишини айтмоқда. Зеро, айни пайтга қадар «қизиллар» Лига кубогида бош­қа турнирларда фойдаланилмайдиган ёшларга имконият беришаётганди.

Чемпионлар Лигаси учрашуви ҳамда Лига кубоги доирасидаги «Арсенал»га қарши баҳсдаги таркибларни ўзаро солиштириб кўринг. Мазкур ҳолатда фақат бешта фамилияни такроран кўриш мумкин. «Астон Вилла» билан ўйинда ҳам тахминан шу футболчилар майдонга тушишади. Улар орасига АПЛ ва ЕЧЛда ҳар доим ҳам «асосий»да тушмайдиган, аммо Лига кубогининг аввалги босқичларида тўп сурган Ловренни қўшса бўлаверади.

«Ливерпул»нинг Лига кубогидаги «Арсенал»га қарши баҳсда танлаган таркиби: Келлехер, Уильямс, Гомес, ван ден Берг, Милнер, Окслейд-Чемберлейн, Лаллана, Кейта, Эллиот, Брюс­тер, Ориги. Захирадан майдонга тушганлар: Чиривелла, Жонс.

«Ливерпул»нинг ЕЧЛдаги «Генк»ка қарши баҳсда танлаган таркиби: Алиссон, Александр-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Милнер, Окслейд-Чемберлейн, Фабиньо, Вейналдум, Салоҳ, Ориги, Кейта. Захирадан майдонга тушганлар: Мане, Робертсон, Фирмино.

 

БошҚа клублар ҳам таҚвимдан норози

«Ливерпул»нинг декабрь ойидаги ўйинлар тақвими даҳшатли кўриниш олган. 14 декабргача бу клуб 10 кунда 4та учрашув ўтказади. Кейин Лига кубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧда иккита баҳс, 26 декабрдан эса Boxing Day бошланади. Унда «Ливерпул»ни «Лес­тер» майдонига уюштириладиган қийин сафар кутиб турибди, кейинги рақиб - «Вулверхэмптон», 2 январда эса «қизиллар» «Шеффилд» билан куч синашишади. Яхшиямки, АПЛ доирасидаги «Вест Хэм»га қарши баҳс қолдирилган.

Бундай вазиятда футболчиларнинг кўнгилдагидек тикланишлари деярли имконсиз. Айнан шу сабабли жорий мавсум тақвимидан ҳатто Пеп Гвардиола ҳам нолиганди, гарчи унинг бошқарувидаги «Манчестер Сити» ҳеч қандай ЖЧда қатнашмасада. Бошқа томондан, «шаҳарликлар» Boxing Day пайти 48 соат оралиғида иккита ўйин ўтказишади. АПЛда учрашувлар орасидаги бу каби қисқа танаффусга Англиянинг бошқа ҳеч бир клуби тўқнаш келмайди.

«Футболчиларимиздан хавотирланяпман. Бу ўзига хос бизнесга айланмоқда, чунки одамлар ўйинчиларни мутлақо ўйлашмаяпти. Кимдир жароҳат олдими? Майли, бошқаси ўйнайверади. Учрашувларни эфирга узатаётганлар жуда кўп пул тўлашади, шу боис футболчилар ва уларнинг жамоалари эътибордан четда қолади. Улар ўзларига савол беришади: «Пулларимизни қайтариб олишимиз учун нима қилишимиз керак?». Тизим шундай ишламоқда», - деди Гвардиола.

 
C.РАҲМОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz