Қайднома

Қидирув

Азиз Ҳайдаров: "Йўқотилган очкони топишимиз қийин бўлади"

Азиз Ҳайдаров: "Йўқотилган очкони топишимиз қийин бўлади"

  16.11.2019 15:56
  0
  416
Азиз Ҳайдаров:

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувдан кейин ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи мухлисларга мурожаат қилиш баробарида, ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Ассалому алейкум. Авваламбор, мухлисларимиздан, бизга ишонган яқинларимиздан натижа учун узр сўрайман. Барча кўрди, билди мағлубиятга учрашга лойиқ эмасдик. Мени ўйлашимча биз кучлироқ ўйнадик. Шок ҳолатдаман. Бу очкони қаердандир топиш биз учун қийин бўлади деб ўйлайман. Аммо, бу-футбол. Футболчиларимизни кўрдингиз жонини бериб ўйнашди, ҳеч кимни ёмон тўп тепди деб айтолмайман. Бундан ҳам кўпроғини исташимиз, интилишимиз керак. Озгина кичкина хатолар устида ишлаймиз. Қайсидир маънода омад ҳам зарур бўлди, кўрдингиз рикошетдан гол қўйиб юбордик. Олдинга югурдик, ҳужум қилдик орқа чизиқ очиқ қолди ва қарши ҳужум.

- 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганимизда бироз ортга қайтиб ўйнашимиз керакмиди...

- Жалолни алмаштириб ўртага битта ярим ҳимоячини чиқардик. Лекин, қилган ўзгаришимиз ёрдам бермади. Бари биз ўйлагандек бўлмади.

- Назаримизда, Санжар Қодирқулов, Рустам Ашурматов ва яна бир нечта футболчилар тажриба бобида яккакурашларда кўп мағлуб бўлди...

- Тўғрисини айтсам, яккакурашларда кўп жойда ютқаздик. Агар биз олдинга интилмоқчи, мундиалга чиқишни истасак ҳар томонлама кучли бўлишимиз керак. Тезроқ қарор қабул қилишимиз лозим, кўп ўйланиб қоляпмиз. Биз ўргатган нарсаларга амал қилишлигини хоҳлаймиз. Ҳаммаси яхши бўлади худо хохласа. Қанийди доим уч очко жамғараверсак, жаҳон чемпионатида иштирок этаверсак. Қийин вазиятдан биргаликда чиқиб кетишимиз муҳим. Ишқибозлардан оҳиригача қўллаб қувватлашларини сўраб қоламан, сешанба куни Фаластин билан муҳим ўйин ўтказамиз. Уларни мағлуб этишимиз шарт. Шундагина яна умид пайдо бўлади.

- Саудия Арабистони аввалги ўйинларда у қадар кучлидек кўринмади. Бу баҳсда дарвозаларга бешта гол киритилишини кутганмидингиз?

- Барча ғалабага ишонди. Яна қайтараман ютқазиш учун майдонга чиқмадик. Ёки ҳаддан ташқари ғалабага ишониб юборгандирмиз. Сизларни гапингизда ҳам жон бор, лекин ёш футболчилар қачондир ўйнаши керак-ку.  Тажрибали экан деб қарияларни ўйнатавермаймиз-ку. Энг яхши хатоларни ғалабадан сўнг кўра билишимиз даркор.

Абдулазиз ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди.


Манба: Championat.asia, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz