Қайднома

Қидирув

Суперлига жамоаси Про-лига клуби билан “ўтиш ўйини”ни ўтказадими?

Суперлига жамоаси Про-лига клуби билан “ўтиш ўйини”ни ўтказадими?

  16.11.2019 20:40
  0
  93
Суперлига жамоаси Про-лига клуби билан “ўтиш ўйини”ни ўтказадими?

Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлига баҳслари якунланишига учта тур қолди. А Про-лигада эса мавсум якунланиб, Муборакнинг “Машъал” клуби элитага йўлланма олди, 2-ўринни эса Фарғонанинг “Истиқлол” клуби эгаллади.

Сўнгги йилларда қуйи лигада 2-ўринни олган жамоа Суперлигага ўтиш ўйинида Суперлигада 13-ўринни (ўтган мавсум 11-ўрин) банд этган жамоага қарши “плей-офф” баҳсида майдонга тушганди. Қолаверса, йил бошида ПФЛ расмий сайтида эълон қилинган 2019 йилги мавсум регламентининг 7-модда “Мусобақаларни ўтказиш формати”нинг 7.3 ва 7.4 бандида қуйидагича келтирилади:

“7.3. Суперлигада 14-ўринни эгалаган жамоа “А” Про-лигасига туширилади. 13-ўринни эгаллаган жамоа “А” Про-лигасида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан плей-офф учрашувини ўтказади. Учрашув “А” Про-лига жамоаси майдонида ўтказилади.

7.4. “А” Про-лигада биринчи ўринни эгаллаган жамоа кейинги мавсумда Суперлига учрашувларида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин эгаси эса ўтиш ўйинида иштирок этади” - дея қайд этилган йил бошидаги регламентда.

Ўтган йиллардаги “плей-офф”лар ва эски регламент бандига асосан, ҳозиргача кўпчилик ОАВдаги мутахассис ва мухлислар ушбу мавсум якунида ҳам Про-лигадан Суперлигага ўтиш ўйини ўтказилади, деган фикрга борган.

Аслида эса, 2019 йил март ойида, Суперлига клублари сони 12 тадан 14 тага оширилгач, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси бюросининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Профессионал футбол клублари ўртасида футбол бўйича 2019 йил учун мусобақалар регламенти”нинг 7-моддаси “Мусобақаларни ўтказиш формати” 7.3 ва 7.4 бандига асосан, ўтиш ўйинлари ўтказилиши ҳақидаги банд ўзгартирилган.

Март ойида тасдиқланган, регламентда қуйидагича келтирилади:

“7.3 Суперлигада 14-ўринни эгалаган жамоа “А” Про-лигасига туширилади.

7.4 “А” Про-лигада биринчи ўринни эгаллаган жамоа кейинги мавсумда Суперлига учрашувларида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади” – деб қайд этилади регламентда.

Яъни, тасдиқланган сўнгги регламентда ўтиш ўйини борасидаги банд ўзгарган. Шундай экан, мавсум якунида А Про-лиганинг 2-жамоаси (“Истиқлол”) Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйини ўтказмайди ва 13-ўрин эгаси элитадаги ўрнини сақлаб қолади.

Усмон Ибодов


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz