Қайднома

Қидирув

Битта алмаштиришга шунча машмаша

Битта алмаштиришга шунча машмаша

  17.11.2019 05:54
  0
  260
Битта алмаштиришга шунча машмаша

«Ювентус» «А» сериянинг навбатдаги турида «Милан»ни кичик ҳисобда енгди. Ўйиндаги ягона гол Пауло Дибала ҳисобига ёзилди. У 55-дақиқада Криштиану Роналдунинг ўрнига тушди. Яна бир бор тафаккур қилиб кўринг: Роналдуни учрашувнинг 55-дақиқасидаёқ ўзгартиришмоқда, бундай ҳолат қаторасига иккинчи беллашувда такрорланмоқда. Москвада кечган «Локомотив»га қарши баҳсда ҳам Сарри Криштиануни 81-дақиқада алмаштирган, ўшанда ҳам асаблар таранглашганди.

Россия пойтахтида бўлиб ўтган ўйинда Роналду майдонни тарк этаётиб, «Ювентус» бош мураббийининг қўлини сиқмади. Сарри португалияликни мавсумолди йиғинлар пайтидаги ўртоқлик учрашувида ҳам алмаштирган, ўшанда ҳам томонлар ўртасида баҳсли вазият вужудга келганди. Ўшанда Роналду ҳеч бўлмаса Мауриционинг қўлини қуруқ қайтармаганди. Охирги икки вазиятда эса...

Сарри мазкур ўзгаришга изоҳ бераркан, Криштианунинг саломатлигидан қайғурганини таъкидлади. Гўёки, унинг жароҳати бўлиб, келгусида унга халал бериши мумкин экан. Шундан сўнг Роналду «Милан» билан ўйинга астойдил тайёргарлик кўрди, лекин мураббий уни яна алмаштирди. Саррининг айтишича, португалиялик ҳозир яхши спорт формасида эмас, тиззаси ва бўғимларида муаммо бор. Шу боис у танасига катта юкламалар бермоқда.

Роналду алмаштирилиши ҳамоно трибуности йўлагига кириб кетди. Сарри ўрталарида муаммо борлигини инкор этмоқда: «Футболчининг майдондан чиқиш пайти ғазабланиши табиий. Айниқса, ўйинда бўлиш учун астойдил меҳнат қилганидан кейин. Ўзини кўрсатишни истаган ҳар бир ўйинчи ўрнига бошқа шериги майдонга тушишини билганида камида беш дақиқа жаҳлини босолмай қолади».

Роналдунинг эса беш дақиқаси бироз чўзилиб кетди. Football Italia берган маълумотларга кўра, Криштиану стадионни финал ҳуштаги чалинишидан аввал тарк этган. У шунчаки, алмаштиришгани учун ғазабланди. Ҳозир жаҳлидан тушгани аниқ: «Инстаграм»даги саҳифасига «Милан» билан ўйинда тушган фотосуратларидан бирини жойлади. Остига эса «Қийин ўйинда муҳим ғалаба!» деб ёзган.

«Криштиану билан кўп гаплашамиз. Ҳатто унга ҳам баъзан дам олиш керак бўлади», - деди Сарри. Бундай ҳордиқ Роналдуни жароҳатдан сақлаб қолмаган кўринади. Португалиялик «Юве» сафида барча турнирлардаги қаторасига учта ўйинни голсиз якунлади. Унчалик кўп эмас, аммо ўйинчи алмаштиришлари айнан шу учрашувларга тўғри келди. Жароҳат, ҳордиқ, Саррига нисбатан норозиликни тушуниш мумкин, Роналдунинг ўзини тутиши эса «Ювентус» обрўсига тўғри келмайди. Фабио Капеллонинг таъкидлашича, Роналду шерикларини ҳурмат қилишни ўрганиши лозим.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz