Қайднома

Қидирув

«Бавария» президенти узоқ йиллик фаолиятдан сўнг клубни тарк этдиган бўлди

«Бавария» президенти узоқ йиллик фаолиятдан сўнг клубни тарк этдиган бўлди

  17.11.2019 10:20
  0
  66

Маълум бўлишича, кеча «Бавария» футбол клуби президенти Ули Хёнесс истеъфога чиқди.

Фото: Twitter/@FCBayern

1970 йилдан буён Мюнхень клубида футболчи, менежер ва президент сифатида фаолият кўрсатиб келаётган 67 ёшли Хёнесс 16 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтган йиғилишда президентлик лавозимини тарк этишими маълум қилди. Унинг ўринини Герберт Ҳайнер эгаллайди.

Маълумот учун, Хёнесс бундан роппа роса 49 йил аввал  17 ёшида «Бавария» футболчисига айланганди ва клубда 1979 йилгача майдонда "жавлон" урди. Футболчилик фаолиятини якунлагач мюнхенликлар клубининг менежери этиб тайинланди. 27 ёшли Хёнесс Бундеслига тарихидаги энг ёш менежерга айланганди.

Ули «Бавария» раҳбариятида 2014 йилга қадар фаолият юритди. Ўша йили уни солиқлардан қочишда айбдор деб топиб, 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилишди. 2016 йилнинг февралида Ҳёнесс муддатидан аввал озодликка чиқди ва бир неча ой ўтиб «Бавария» президентлигига сайланганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz